Жаҳон

Худди кинолардагидек. Ўзбек йигити кореялик аёлни қутқариб қолди

Айни пайтда аёл танасининг иккинчи даражали куйиш жароҳати билан касалхонада даволанмоқда.

Худди кинолардагидек. Ўзбек йигити кореялик аёлни қутқариб қолди

 

Жанубий Кёнсан вилоятининг Янсан шаҳридаги ресторанлардан бирида содир бўлган ёнғинда 40 ёшли ўзбекистонлик ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 69 ёшли кореялик аёлни қутқарди. Бу ҳақда Жанубий Корея нашри хабар берди.

 

Ёнғин душанба куни соат 18:44 атрофида Янсаннинг Букбу-донг шаҳридаги кекса эр-хотин томонидан бошқариладиган ресторанда содир бўлган.

 

Аёлнинг 70 ёшлардаги турмуш ўртоғи ёнғин бошланишидан олдин ресторандан чиқиб кетган ва шиддатли ёнғин туфайли ичкарига кира олмаган. Шу пайт қўшни уйда яшовчи Ўзбекистон фуқароси ёнаётган ресторан ичкарисига кириб, аёлни қутқариб қолган.

 

Айни пайтда аёл танасининг иккинчи даражали куйиш жароҳати билан касалхонада даволанмоқда. Аёлни қутқарган ўзбекистонлик шиша синишидан енгил тан жароҳати олган. Унга ҳам биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

Украина тақдири Зеленскийсиз ҳал этилмайди — Трамп

АҚШ президенти можаро бўйича якуний қарор Украина президенти билан келишмасдан қабул қилинмаслигини айтди.