Жаҳон

Етакчи экспертлар афғон активлари бўйича Байденга хат ёзди

Улар музлатиб қўйилган маблағларни қайтаришга чақирган.

Етакчи экспертлар афғон активлари бўйича Байденга хат ёзди

 

Дунёнинг 72 нафар иқтисодчиси ва экспертлари АҚШдан музлатиб қўйилган афғон активларининг қайтаришни сўради. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Улар орасида Нобель мукофоти совриндори Жозеф Стиглиц, Грециянинг собиқ молия вазири Янис Варуфакис, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Германия ва ҳиндистонлик экспертлар бор. Иқтисодилар Жозеф Байден ва Қўшма Штатлар молия вазири Жанет Йеллен номига очиқ хат йўллаган.

 

Унда қайд этилишича, Американинг бу қадамлари афғон халқининг оғир аҳволини янада қийинлаштирган. Экспертлар халқ толиблар ҳукуматини танламаганини, олтин-валюта захираларисиз эса Марказий банк иқтисодиётни қўллаб-қувватлай олмаслигини таъкидлаган.

 

Бундан ташқари, қайтарилган активлар гуманитар инқирознинг олдини олиши ва иқтисодиётни тиклашга ёрдам бериши айтилган.

 

Маълумот ўрнида: “Толибон” 2021 йилда Афғонистондаги марказий ҳокимиятни эгаллагач, АҚШ аввалги ҳукумат даврида тўпланган  9 миллиард долларлик захираларни музлатиб қўйди. Жаҳон ҳамжамияти Вашингтонни ушбу маблағларни қайтаришга чақириб келмоқда. Хусусан, ўтган ойда Тошкентда бўлиб ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференциясида бу масала алоҳида қайд этилди.

 

Аввалроқ толиблар даврида Афғонистонда ИШИД терактлари сони камайгани ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"