Жаҳон

Йиллик рекорд: Uzbekistan Airways йил бошидан буён 5 миллион йўловчини ташиди

2023 йилда авиакомпания 32 мингдан ортиқ рейсларни амалга оширди.

Йиллик рекорд: Uzbekistan Airways йил бошидан буён 5 миллион йўловчини ташиди

 

28 декабрь куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси йил бошидан буён 5 миллионинчи йўловчини ташди. Бу ташувчининг бутун фаолияти давомидаги рекорд йиллик кўрсаткичдир.

 

Беш миллионинчи йўловчи Москва-Тошкент йўналиши бўйича HY604 рейсида рўйхатга олинди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Парвоз давомида самолёт бортида авиакомпания номидан юбилей йўловчи Дилшода Турғуновани қутлаган самолёт сардорининг табрик сўзи эшитилди.

 

Uzbekistan Airways йил бошидан буён 5 млн йўловчини ташиди

 

Ўзбекистон пойтахти аэропортига етиб келганида уни Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси вакиллари, жумладан, компания раҳбарияти тантанали равишда кутиб олди. Унга эсдалик совғалари ва Uzbekistan Airways`нинг 75 та мунтазам йўналишларидан исталган вақтда бизнес-классда парвоз қилиш учун сертификат топширилди.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда авиакомпания 32 мингдан ортиқ рейсларни амалга оширган (2022 йилда — 28 127 та, ўсиш 16 фоиз). Ўтган йили 4,2 миллион йўловчи ташилган. Бундан ташқари, жорий йилда 50 минг тоннадан ортиқ юк, жумладан, 30 минг тоннадан зиёди йўловчи самолётларида (ўсиш 7 фоиз) ташилди.

 

10 та янги мунтазам йўналишлар қатнай бошлади. Компаниянинг самолёт парки бешта Airbus А320neo ва иккита L-410, шунингдек, учта ATR-72 (Silk Avia`нинг Uzbekistan Airways таркибига ўтиши) билан тўлдирилди.

custom img

Нью-Йоркда сўнгги 9 йилда кузатилмаган қор бўрони қайд этилди

Қор қалинлиги 55 сантиметрдан ошган. Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

custom img

Америкада Эпштейннинг ташландиқ самолёти топилди

10 йилдан бери қаровсиз турган ҳаво кемасидан вояга етмаганларни жинсий қуллик учун дунё бўйлаб ташишда фойдаланилган.

custom img

Эрон Россия билан 500 млн евролик махфий битим тузди

Унга кўра, Россия компанияси Эронга уч йил давомида қурол-яроғ етказиб беради.

custom img

Непалда автобус дарёга қулаб, ўнлаб одам ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, автобусда 40 дан ортиқ йўловчи бўлган.

custom img

Трампнинг қароргоҳига бостириб кирмоқчи бўлган йигит отиб ташланди

У ярим тунда президент қароргоҳи олдида қўлида милтиқ билан пайдо бўлган.

custom img

АҚШ яқин кунларда Эронга зарба бериши мумкин

Трамп маъмуриятида Эрон масаласи бўйича икки фракция шаклланган.

custom img

Эронда талабалар ҳукуматга қарши намойишга чиқди

Улар оятуллоҳ Али Хоминаий сиёсатидан норози.

custom img

Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди

Ҳужум оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"