Жаҳон

Йилнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Рейтингга киритилган брендларнинг умумий қиймати йил давомида 16 фоизга ўсиб, рекорд даража – 3,1 триллион долларга етган.

Йилнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

 

“Interband” талқини бўйича дунёдаги энг қиммат брендлар рейтингида “Apple” етакчилигини сақлаб қолди.

 

“Iphone” ишлаб чиқарувчиси кетма-кет 10-бор биринчи ўринни эгаллади. Компания брендининг қиймати 482,2 млрд долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилги натижадан 18 фоизга юқори.

 

Ўтган йилгидек кучли учликдан Amazon” ва “Misrosoft” ўрин олган, бироқ бренди йил давомида қиймати 32 фоизга ошган “Misrosoft” 278,3 млрд долларга баҳоланди ва бу Жефф Безос компаниясини қарийб 3,5 млрд доллар фарқ билан ортда қолдириш ва рейтингда иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди. «Аmazon» бренди 2022 йилда 274,8 млрд долларга баҳоланди.

 

Рейтингга киритилган брендларнинг умумий қиймати йил давомида 16 фоизга ўсиб, рекорд даража – 3,1 трлн долларга етган.

 

Энг қиммат брендлар ўнлигида “Google” (251,75 млрд доллар), “Samsung” (87,7 млрд доллар), “Toyota” (59,76 млрд доллар), "Соса-Соlа" (57,5 млрд доллар), “Mersedes-Benz” (56,1 млрд доллар), “Disney” (50,3 млрд доллар) ва “Nike” (50,29 млрд доллар) номлари қайд этилган.

 

“Interbrand” томонидан эълон қилинаётган рейтингдан жой олишнинг бир қанча шартлари бор. Масалан компания даромадининг камида 30 фоизи бренд ишлаб чиқарилган мамлакатдан ташқаридаги ҳудудлардан олиниши керак. 

 

Шунингдек, узоқ муддатда кутилаётган фойда бўлиши ҳамда бренд капитали қийматидан ортиқ даромад келтириши ва халқаро иқтисодиётда тан олиниши керак.

custom img

Эрон АҚШга қарши бешта шарт қўйди

Шартлар бажарилмагунча музокаралар олиб борилмаслиги таъкидланди.

custom img

Форс кўрфазидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 25 миллиард доллар керак

Қатардаги Рас Лаффан кластери, Эрондаги Жанубий Парс газ кони ва Баҳрайндаги нефтни қайта ишлаш заводи энг кўп зарар кўрган объектлар деб ҳисобланмоқда.

custom img

Эрон АҚШнинг музокаралар таклифларини ҳийла деб баҳоламоқда

АҚШ ва воситачи давлатлар Эрон билан эҳтимолий музокараларни Покистон пойтахти Исломободда ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

custom img

Ғазода 18 ойлик бола Исроил ҳарбийлари томонидан қийноққа солинди

Тиббий текширувлар боланинг оёғига сигарет босилганини ва металл буюм билан жароҳат етказилганини кўрсатган.

custom img

Италиялик миллиардер Ҳўрмуз бўғози ёпилиши фонида катта бойлик орттирди

Экспертлар миллиардернинг стратегиясини бозорни эгаллаб олиш ва нархларни оширишга уриниш сифатида баҳоламоқда.

custom img

Германиядаги яҳудийлар мамлакат президентининг Эрон уруши бўйича позициясини танқид қилди

Улар мазкур уруш эронликларга террор ва зулмнинг тугашига умид беришини айтган.

custom img

Филиппин Эрондаги уруш фонида энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди

Яқин Шарқдаги можаро фонида мамлакатда бензин ва дизель нархлари икки баробардан кўпроққа ошган.

custom img

Истанбулда гиёҳванд моддалар иши бўйича 14 нафар таниқли шахс ҳибсга олинди

Ҳибсга олиш учун буйруқ берилган шахслар орасида Ҳакан Сабанжи, Ҳанде Эрчел, Гузиде Аксой каби машурлар бор.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"