Жаҳон

АҚШда 1977 йилги қотиллик фош этилди

Сигарет қутисидаги излар қотилни аниқлашда ёрдам берди.

АҚШда 1977 йилги қотиллик фош этилди

 

АҚШнинг Огаё штатида 1977 йилда содир бўлган аянчли қотиллик ҳолати орадан деярли ярим аср ўтиб фош қилинди. Полиция илгари очилмаган жиноятни сигарет қутисида топилган бармоқ излари ва DNKтаҳлили ёрдамида очишга муваффақ бўлди.

 

1977 йилда 24 ёшли Жеанетте Ралстон жинсий тажовузга учраган ва бўғиб ўлдирилган ҳолда топилган эди. Унинг жасади бар яқинида машинанинг орқа ўриндиғида аниқланган. Воқеа гувоҳлари марҳума барни номаълум эркак билан тарк этганини билдирган.

 

Санта-Клара округи прокурори ўринбосари Роб Бейкернинг айтишича, терговчилар дастлаб Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) маълумотлар базасидан фойдаланиб, жиноят жойида топилган сигарет қутисидаги изларни кимга тегишли эканини аниқлай олмаган. Аммо 2023 йилда алгоритмлар янгилангач, излар 69 ёшли Вилли Юджин Симсга тегишли экани аниқланган.

 

Қолаверса, Симснинг DNKси Ралстоннинг тирноқлари остидаги биологик излар ва унинг бўғиб ўлдирилган кўйлагидаги DNKбилан ҳам мос тушган.

 

Симс пайшанба куни судга чиқиши кутилмоқда. Уни 25 йилгача озодликдан маҳрум қилишлари мумкин.

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.