Жаҳон

АҚШ Украинадаги USAID ходимларини ишдан бўшатмоқда

1 июлдан бошлаб гуманитар соҳадаги ходимлар бўшатилади.

АҚШ Украинадаги USAID ходимларини ишдан бўшатмоқда

 

Қўшма Штатлар 2025 йил 1 июлдан бошлаб Украинадаги USAID (АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги) лойиҳалари доирасида фаолият юритаётган қатор ходимлар билан шартномаларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда TASS агентлиги АҚШ давлат харидлари порталидаги расмий ҳужжатларга таяниб хабар берди.

 

Ишдан бўшатилаётганлар гуманитар ва ривожланиш соҳасида ишлаган мутахассислардир. Улар орасида иқтисодий ўсиш бўйича катта маслаҳатчи, глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги бўйича эксперт, донорларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчи ва бошқа кўплаб малакали кадрлар бор. Шунингдек, баъзилари Доналд Трампнинг олдинги президентлик даврида ишга қабул қилинган.

 

Ходимлар билан тузилган шартномалар турли муддатли ва турли миқдорда бўлган. Улардан энг юқори маблағли шартнома – алоқа бўйича катта маслаҳатчига тегишли бўлиб, қиймати 455 минг АҚШ долларини ташкил этган.

 

Расмий ҳужжатларда ишдан бўшатиш сабаби “ҳукумат манфаатлари учун” деб кўрсатилган. Бу ибора, Илон Муск назорати остидаги самарадорликни ошириш агентлиги томонидан стандарт асосда ишлатилади. Ушбу асосда бўшатилган ходимлар компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат шартномавий тафсилотларга боғлиқ.

 

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШнинг хориждаги ёрдам дастурларини танқид қилиб, “уларнинг кўпчилиги самарасиз” эканини ва атиги 12 фоиз маблағгина ҳақиқий эҳтиёжмандларга етиб боришини билдирганди.

 

Бу қарор Украина билан ҳамкорликдаги ривожланиш дастурларига қандай таъсир кўрсатиши ҳозирча аниқ эмас, бироқ у USAID лойиҳаларининг қисқаришидан далолат беради.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа минглаб қўшин юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

custom img

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

custom img

Туркияда Ўзбекистонлик аёлга жинсий тажовуз қилган икки йигит қамоққа олинди

Гумонланувчилар 24 ва 25 ёшли қурилиш ишчилари бўлиб, ҳолат суд назоратига олинган.

custom img

АҚШ фуқароларини Саудия Арабистонини тарк этишга чақирди

Саудия Арабистони ҳаво майдони ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

custom img

Покистон ва Афғонистон Рамазон ҳайити арафасида ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатди

Ҳарбий ҳаракатлар 24 мартгача тўхтатилади.

custom img

“Сабримизнинг чегараси бор”: Саудия Арабистони Эронни огоҳлантирди

Вазир Саудия ва унинг иттифоқчилари зарур бўлса, Эронга қарши ҳужумга тайёрлигини билдирди.

custom img

ИИҚК Исроилдаги 80 та ҳарбий объектга ракета зарбалари йўллади

Шунингдек, Эрон Саудия Арабистони ва Қатардаги нефть-газ инфратузилмасига ҳам ҳужум қилган.

custom img

Пентагон Эронга қарши уруш учун 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ сўрамоқда

Урушдан олдин Донлад Трамп мудофаа бюджети учун  1,5 триллион доллар ажратишни таклиф қилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"