Жаҳон

Эрон ядро дастури ҳужумларга қарамай тикланади

Бу ҳақда Халқаро атом энергетикаси агентлиги (MAGATE) бош директори Рафаэл Гросси маълум қилди.

Эрон ядро дастури ҳужумларга қарамай тикланади

 

Халқаро атом энергетикаси агентлиги (MAGATE) бош директори Рафаэл Гроссининг айтишича, Эрон сўнгги ойлар ичида АҚШ ва Исроил томонидан берилган ҳарбий зарбаларга қарамай, яқин ойларда уран бойитиш жараёнини яна бошлаши мумкин. Бу ҳақда Гросси CBS News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди деб ёзади Ал Арабия нашри.

 

2025 йил 13 июнь куни Исроил томонидан Эроннинг ядро ва ҳарбий объектларига ҳаводан зарба берилган эди. Исроил расмийлари бу ҳужумларни Теҳронни ядровий қуролга эга чиқишининг олдини олиш учун амалга оширганини билдирган. Кейинчалик АҚШ ҳам можарога жалб этилиб, Фордо ядро иншоотига чуқур ерости бомбаларини йўллаган.

 

Теҳрон эса ўзининг ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини ва оммавий қирғин қуролига эга чиқиш нияти йўқлигини таъкидлаб келмоқда. Расмий маълумотларга кўра, етказилган зарарнинг аниқ ҳажми номаълум. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу зарарни «жиддий» деб атаган, аммо тафсилотларни ошкор қилмаган.

 

АҚШ расмийлари зарбалар натижасида Эроннинг ядро имкониятлари “ўн йилларга ортга сурилгани”ни билдирган бўлсада, MAGATE раҳбари бу даъвога шубҳа билан қарайди. Гроссининг сўзларига кўра: “Баъзи объектлар ҳали ҳам сақланиб қолган. Эрон бир неча ой ичида, ҳатто ундан ҳам кам муддатда уранни бойитишни бошлаши мумкин”.

 

Кузатувчи матижаларига кўра, Эрон ҳозирда 60 фоиз даражада бойитилган 408,6 кг оғирликдаги уран захирасига эга бўлиши мумкин. Бу даража тинч энергия мақсадларидан юқори, аммо қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган даражадан пастдир. Ушбу захиралар Исроил ва АҚШ зарбаларидан олдин номаълум жойга кўчирилган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

 

Гросси бу борадаги ноаниқликларга эътибор қаратди: “Бу материаллар қаерга кўчирилгани номаълум. Бир қисми ҳужумлар чоғида йўқ қилинган, қолганлари яширин жойларга ўтказилган бўлиши мумкин. Бу борада аниқлик киритилиши лозим”.

 

Зарбалар ортидан Эрон парламенти МАГАТE билан бир қатор ҳамкорликларни тўхтатишга қарор қилди. Фордо иншоотига ташриф буюриш бўйича ташкилот раҳбарининг сўрови ҳам рад этилди.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"