Жаҳон

Трамп собиқ президент Барак Обамани фирибгарликда айблади

Унинг фикрича, Обама ва у билан бирга ҳаракат қилган шахслар сайловдаги қонунбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши керак.

Трамп собиқ президент Барак Обамани фирибгарликда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп 2025-йил июль ойида “Truth Social” платформасида эълон қилган баёнотида 2016-йилги президентлик сайловлари юзасидан собиқ президент Барак Обамани фирибгарликда айблади. Трампнинг таъкидлашича, ўша вақтдаги Демократлар партияси аъзолари, жумладан Обама бошчилигидаги сиёсий гуруҳлар, сайлов натижасига ноқонуний таъсир кўрсатишга уринган.

 

Ушбу чиқишида Трамп Fox News телеканали журналисти Харрисон Филдс ва Миллий разведка директори Тулси Габбарднинг 2016-йилги сайловлар юзасидан фош этилган фактларга асосланган баёнотларини мақтов билан тилга олди.

 

“Обама ва унинг “гангстерлар жамоаси” сайловдаги фирибгарлик учун энг юқори даражада жиноий жавобгарликка тортилиши керак”, — деб ёзди Трамп ўз постида.

 

Шунингдек, Трамп Тулси Габбарднинг Обама маъмурияти даврида АҚШ разведка хизматлари сиёсий мақсадларда Трамп президентлигига тўсиқ бўлиш учун нотўғри ишлатилгани ҳақидаги баёнотини ижобий баҳолаб, уни очиқчасига табриклади.

 

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2016-йилги сайловларда Республикачилар партияси номзоди сифатида иштирок этиб, демократ номзод Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонган эди. Трамп ва унинг тарафдорлари бу сайловлар давомида нотўғри ахборотлар, разведка манипуляцияси ва оммавий ахборот воситалари орқали босим бўлгани ҳақида бир неча бор баёнот беришган.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"