0

2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кутилмоқда

Реал ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган.

2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кутилмоқда

 

 

Ҳисоб палатаси 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан ўз хулосасини эълон қилди. Унда давлат бюджети ҳисобидан ривожлантириш дастурлари мавжуд бўлмаган айрим вазирлик ва идораларнинг мақсадли индикаторлари уларнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган.

 

Маълум бўлишича, 2022 йилда реал ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган. 2023 йилда 5 фоиз, 2024 йилда ҳам 5 фоиз миқдори қайд этилган.

 

Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу 2020-2021 йилларда ушбу ресурслар нархлари ўзгармагани ва кейинги йилда индексация қилиниши кўзда тутилаётгани билан изоҳланган.

 

Маълумот учун: ҳисоб палатаси томонидан солиқ солиш базасидаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш ҳажмларидаги ўсиш кўрсаткичлари, солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар ва солиқ имтиёзлари таркиби таҳлил қилиниб, бюджет даромадлари прогнози белгиланишида айрим тушумларнинг манбалари етарли эмаслиги ёки тўлиқ ҳисобга олинмаганлиги аниқланиб, Лойиҳага тегишли тузатишлар киритиш тавсия этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилиши, Тошкент шаҳрининг икки туманида электр таъминотида аварияли узилиш кузатилиши ҳамда Тошкентда иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қарийб 1,4 млрд евро сарфланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кутилмоқда