Жамият

Тошкентда иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қарийб 1,4 млрд евро сарфланиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Тошкентда иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қарийб 1,4 млрд евро сарфланиши кутилмоқда

 

Қайд этилишича, Жаҳон банки билан ҳамкорликда Андижон, Бухоро, Самарқанд, Чирчиқ шаҳарларидаги марказлашган иссиқлик таъминоти тармоқлари реконструкция қилинмоқда. 2021 йилдан бошлаб, Нукус, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Урганч, Фарғона, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш бошқарув-сервис компанияларига ўтказилмоқда.

Тошкент аҳоли сони жиҳатидан ҳам, иссиқлик тармоқларининг кўлами бўйича ҳам Ўзбекистоннинг энг катта шаҳридир. Бу ерда 9 минг 165 та кўп қаватли уй, 3 минг 475 та ижтимоий объект марказлашган иссиқлик таъминотига уланган. Лекин магистрал ва тарқатиш тармоқларнинг 72 фоизи, марказий қозонхоналарнинг ҳаммаси, маҳаллий қозонхоналарнинг 90 фоизи эскирган.

Бу харажатларнинг ҳаддан зиёд ортиб, хизмат сифати пасайишига сабаб бўлмоқда. Масалан, 2020 йили иссиқлик энергияси йўқотилиши 44 фоизни, пулга чаққанда, 630 миллиард сўмни ташкил этган. Бунинг учун 460 миллион куб метр табиий газ, 55 миллион куб метр ичимлик суви, 154 миллион киловатт электр энергияси ортиқча сарфланган.

Оқибатда «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонасининг кредитор қарздорлиги юқорилигича қолмоқда. Хизмат сифати пастлиги аҳолининг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу боис 2019 йил 2 декабрда «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилиниб, тизимда бозор тамойиллари ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Ўтган даврда бу борада лойиҳа концепцияси тайёрланиб, таклифлар олиш учун танлов эълон қилинди. Осиё тараққиёт банкининг хулосасига кўра, Франциянинг Veolia компаниясининг лойиҳаси энг самарадор деб топилди. Бу компания Польша, Чехия, Руминия, Литва, Германиядаги шаҳарларда иссиқлик тизимини бошқариш тажрибасига эга.

Шу боис 2019 йил 2 декабрда «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилиниб, тизимда бозор тамойиллари ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Ўтган даврда бу борада лойиҳа концепцияси тайёрланиб, таклифлар олиш учун танлов эълон қилинди. Осиё тараққиёт банкининг хулосасига кўра, Франциянинг Veolia компаниясининг лойиҳаси энг самарадор деб топилди. Бу компания Польша, Чехия, Руминия, Литва, Германиядаги шаҳарларда иссиқлик тизимини бошқариш тажрибасига эга.

Шу кунларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан компания ўртасида хусусий шериклик шартномаси имзоланиши кутилмоқда.

Лойиҳага кўра, Veolia компанияси томонидан 315 миллион евро, лойиҳа даврида олинадиган даромад ҳисобидан 1 миллиард 80 миллион евро йўналтирилиши кўзда тутилган.

Бу маблағлар эвазига 181 та иссиқлик қозонхонаси модернизация қилиниши, 28 мингта иссиқлик пункти ўрнатилиши, 841 километр тармоқ реконструкция қилиниб, 576 километр тармоқ янгидан қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, 391 та махсус автомашина ва бошқа ускуналар сотиб олинади. Халқаро даражадаги техник аудит ва биллинг тизими жорий этилади.

Тақдимотда, аввало, иссиқлик таъминоти хизматларини хусусий шериклик асосида ташкил этиш методологиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент таклиф этилаётган лойиҳани Тошкент шаҳридаги мавзелардан бирида намуна сифатида жорий этиб, самарадорлигини тажрибадан ўтказиш, ҳар томонлама чуқур ўйлаб, қарор қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Бошқарувга беришдан олдин «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонасига тегишли мол-мулк ва бинолар хатловдан, кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти тизимлари техник ва энергетик аудитдан ўтказилиши белгиланди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Иссиқлик тизимини ривожлантириш жамғармаси ташкил қилиш бўйича кўрсатма берилди. Лойиҳа доирасида олинган соф фойданинг 10 фоиздан ошган қисми мазкур жамғармага ўтказиб борилади.

Махсус техника, ускуна ва материалларни давлат харидлари тўғрисидаги қонунга асосан очиқ тендер орқали, мақбул нархларда сотиб олиш кераклиги қайд этилди.

Veolia компанияси билан бирга маҳаллий мутахассислар малакасини оширишни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"