Жамият

Тошкент шаҳрининг икки туманида электр таъминотида аварияли узилиш кузатилди

Кеча, соат тахминан 21:00да Шайхонтоҳур ҳамда Олмазор туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи ТДТН 25 000 кВА ПС “Фаробий” подстанциясининг юқори кучланишли электр узатиш тармоғида аварияли узилиш кузатилган.

Тошкент шаҳрининг икки туманида электр таъминотида аварияли узилиш кузатилди

 

 

"Тошкент шаҳар ЭТК" АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, бунга сабаб - Олмазор тумани Кичик ҳалқа айланма йўли ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли трансформатор подстанциясида об-ҳавонинг кескин исиб кетиши натижасида юклама ортиб кетган ҳамда трансформаторда қизиш натижасида фавқулодда ёнғин юзага келган, натижада тармоқ авария ҳолатида ўчган.

Носозликни қисқа вақт ичида бартараф этиш ишлари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олиниб, барча зарурий чоралар кўрилган.

Носозлик бартараф этилгунга қадар авария ҳолатида ўчган куч трансформаторидаги ёнғинни бартараф этиш ҳамда ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, биринчи Т-1 куч трансформатори вақтинча тармоқдан ажратилган. Соат тахминан 23:00лар атрофида ёнғин бартараф этилганидан сўнг, ушбу подстанциядаги иккинчи Т-2 куч трансформатори ишга туширилиб, истеъмолчилар соз ҳолатдаги трансформаторга ўтказилган.

Маълум қилинишича, юқори кучланишли ТДТН 25 000 кВА ПС “Фаробий” подстанцияси Шайхонтоҳур туманининг Янги Белтепа, Белтепа, Янги Жарариқ, Эски Жарариқ, Ибн Сино 1, Ибн Сино 2, Ҳувайдо, Бўстон ва қисман Ипакчи ҳамда Олмазор туманининг М.Ғолиб маҳалласи ҳудудларини электр энергияси билан таъминлайди.

Кеча соат тахминан 23:00лар атрофида “Фаробий” подстанциясидаги носозлик бартараф этилиб, куч трансформатори соз ҳолатда иш режимига қўйилган.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"