Спорт

Абдуқодир Ҳусанов энг яхши футболчи деб топилди

У ўзига бўлган ишончни оқламоқда.

Абдуқодир Ҳусанов энг яхши футболчи деб топилди

 

"Ланс" фаолиятини атрофлича ёритиб келаётган "Ленсоис" сайти ҳар учрашувдан кейин жамоанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўзига хос сўровнома ташкил қилади. Мухлислар ўйин тугаши билан эртаси куни соат 9:00 гача овоз бериш йўли билан энг фаол футболчини аниқлайди.

 

"Реймс" ва "Ланс" ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган сўровнома натижасига кўра, мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси номига Абдуқодир Ҳусанов сазовор бўлди.

 

Унда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 46 фоиздан кўпроқ овоз олган ҳолда биринчи ўринни эгаллаган. Ҳусановдан кейинги поғонани Франковски 20 фоиз овоз тўплаган ҳолда эгаллаб турибди. Кучли учликни якунлаб берган Саид Уэслида 18 фоиз овоз мавжуд.

 

Сайт мутахассислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирган.

 

“Абдуқодир Лига 1 доирасида олтинчи бор майдонга тушди. Жонатан Градит ўрнида ўйнаган ўзбек футболчиси ўзига бўлган ишончни доим оқламоқда. Бош мураббий "Фрайбург"га қарши ўйин олдидан ҳимоячини синаб олаётган бўлиши мумкин”, — дейди сайт эксперти.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.