Ўзбекистон

Ангрен ИЭС ярим миллиарддан ортиқ жаримага тортилди

Маълум бўлишича, корхонада атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошиб кетган.

Ангрен ИЭС ярим миллиарддан ортиқ жаримага тортилди

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди.

 

Текширув давомида корхонанинг 1- ва 3-манбаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламалар таркибини ўрганиш бўйича таҳлил намуналари олинди. Натижада 1-манбада углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар (8,3209 г/С (1,9022 г/С), азот оксиди 7,68 баробар (31,7488 г/С (4,1321 г/С), 3-манбада эса азот оксиди меъёрдан 15,24 баробар юқори эканлигини (42,3119 г/С (2,7757 г/С) маълум бўлди.

 

Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь-февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140 миллион 781 минг компенсация тўлови белгиланди. Шунингдек, ИEСга 2022–2023 йиллардаги фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташланган ташламалар ва кўмир кули чиқиндиси учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан ҳисоб-китоб қилинганлиги кўриб чиқилганда, корхонанинг чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлиги ҳисобга олинмаганлиги сабабли 2022 йил учун қайта ҳисоб-китоб қилинди ва қўшимча равишда 263 миллион 739 минг 791 сўм ва 2023 йил учун қўшимча равишда 129 миллион 162 минг 386 сўм компенсация тўлови ҳисобланди. 

 

Корхонага нисбатан атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун жами 533 миллион 683 минг 525 сўм компенсация тўлови белгиланди. 

 

Бундан ташқари, текширув ишларига тўсқинлик қилган Ангрен ИЭС ходими Д.M.гa нисбатан МЖтКнинг 197-моддаси прим 6-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юбориш учун тайёрланмоқда.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.