Жаҳон

АҚШ Грузияни Саакашвилига нисбатан адолатли муносабатда бўлишга чақирди

Шунингдек, собиқ президентнинг суд мажлисларида иштирок этишига рухсат берилиши сўралган.

АҚШ Грузияни Саакашвилига нисбатан адолатли муносабатда бўлишга чақирди

 

АҚШ давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс Грузия ҳукуматидан Михаил Саакашвилига нисбатан адолатли бўлишни сўради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

 

Прайс Саакашвилига “адолатли ва шаънига доғ туширмасдан” муносабатда бўлиш зарурлигини қайд этган.

 

“Биз Грузия ҳукуматини жаноб Саакашвилининг барча суд мажлисларида иштирок этишини таъминлашга чақирамиз. Жаноб Саакашвили адолатли процесс ҳуқуқига эга, шунингдек, агар у буни истаса, суд мажлисларида шахсан иштирок этиши мумкин”, – деган у.

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Саакашвили 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.

 

Аввалроқ Грузияда бир гуруҳ депутатлар Саакашвилини қўллаб-қувватлаб очлик эълон қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"