Спорт

Арне Слот Англияда 1-совринини қўлга киритиши мумкин

“Ливерпул” Лига кубоги финалига йўл олди.

Арне Слот Англияда 1-совринини қўлга киритиши мумкин

 

"Ливерпул" ва "Тоттенҳем" ярим финал жавоб учрашувида Лига кубогининг иккинчи финалчиси масаласини ҳал қилишди. Олдинроқ "Нюкасл" "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, финалга чиққанди. Иккинчи жуфтлик олдидан эса ҳаммани битта савол қийнарди, лондонликлар ўз майдонидаги кичик ҳисобдаги ғалабадан сўнг "Энфилд"да ҳам буни давом эттира оладими?

 

"Тоттенҳем"нинг асосий муаммоси бу - жароҳатлар. "Ливерпул"га қарши жавоб ўйини учун Постекоглоу яна бир бор тўлиқ таркибни тўплади. Масалан, янги келган Кевин Дансо дарров ҳимоя марказига чиқди. Арне Слотт жамоасида эса асосий йўқотиш Трент эди (унинг кичик жароҳати бор), шунингдек, Мас Аллистер ўрнига баҳсда Жонс ўйнади. "Ливерпул"нинг реъжалари барча совринлар учун курашишни ўз ичига олади. Бу нимани англатади? "Ливерпул" илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олди. Мезбонларнинг тежовузкорлигини илк дақиқалардаёқ Ван Дейк кўрсатди. У учинчи дақиқада Ричарлисоннинг жағига зарба берди. Ҳакам Крейг Паусон эса уни оғзаки огоҳлантирди. Қизиғи, футболчилар ўртасидаги "жанг" яна давом этди. Ўйин бошида "Тоттенҳем" кўпроқ ҳужумларда қатнашди, бироқ тайм ўрталаридан бошлаб ҳимояланишга мажбур бўлди. Лондонликлар учун 45 дақиқанинг асосий қаҳрамони дарвозабон Антонин Кинский бўлди. У бир неча бор "Тоттенҳем"ни қутқариб қолди. 30-дақиқада Доминик Сзобослай меҳмонлар жарима майдончаси ичида ажойиб тарзда очилиб, Муҳаммад Салоҳнинг узатмасини қабул қилиб олди. Венгер бир тегиниш билан тўпни Кинский дарвозасига йўллади, аммо мазкур вазият офсайд деб топилди. Аммо, 34-дақиқада "Ливерпул" яна дарвозани аниқ нишонга олди. Жарима майдончаси ичида Муҳаммад Салоҳнинг ажойиб узатмасидан сўнг Коди Гакпо рақиб дарвозасига чиройли тарзда гол киритишга муваффақ бўлди. "Ливерпул" бўлим якунига қадар кўпроқ гол уриши мумкин эди. Бироқ, Салоҳнинг йўллаган бир нечта зарбасидан кейин Кински лондонликларни қутқариб қолди.

 

Иккинчи бўлим "Ливерпул"нинг 2019 йили Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида "Барселона"га қарши баҳсни эслатиб юборди. Мезбонлар жуда дадил ҳужумлар уюштиришди: аввалига Сзобослай бурчак тўпидан сўнг хавфли зарба берди, аммо Кински уни қайтариб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб ёш дарвозабон "Тоттенҳем" жарима майдончасига ёриб кириб келган Дарвин Нунесни йиқитди. Натижа пенальтидан унумли фойдаланган Муҳаммад Салоҳ жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

 

"Тоттенҳем" иккинчи голдан кейин ҳам ҳужум қилиш ҳақида ўйлаб кўрмади. Албатта, лондонликларга Премьер-лиганинг энг яхши жамоаси билан тенг шароитда рақобатлаша оладиган таркиб етишмади. Аммо, "Ливерпул" бир сония ҳам тўхтамай, яна гол уришга эришди. 75-дақиқада Сзобослай ҳисобни йириклаштирди ва иккинчи финалчи масаласи ҳал қилинди.

 

"Тоттенҳем"га сўнгги голни "Ливерпул" сардори Виржил ван Дейк киритди. Голландиялик футболчи ўзининг классик голини бурчакдан зарбасидан кейин урди. Мазкур голгача ҳам лондонликлар руҳий тушкунликка тушиб қолгандек туюларди. Лондон жамоасининг ҳисоб 3:0 бўлиб турганида Соннинг дарвоза тўсинига йўллаган зарбасини эслаш мумкин. Ўйиндан кейин у кўз ёшларини тия олмади. "Ливерпул" эса 16 март куни "Уэмбли"да, Лига кубоги финалида "Нюкасл" билан ўйнайдиган бўлди. Шу тариқа Арне Слот Англияда биринчи совринини қўлга киритиши мумкин.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.