Жаҳон

Австралия йўлларида ноёб йўл белгилари синовдан ўтказилмоқда

Кечаси порлайдиган ушбу белгилар сабаб ҳалокатлар камайиши кутилмоқда.

Австралия йўлларида ноёб йўл белгилари синовдан ўтказилмоқда

 

Австралиянинг Виктория штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида илғор технологиялар асосида ишлаб чиқилган янги турдаги йўл белгилари синовдан ўтказилмоқда. Улар фотолюминестсент қоплама билан қопланган бўлиб, кечаси ёки паст нурли шароитларда ўз-ўзидан порлайди.

 

Ушбу инновацион ёндашув мамлакат миқёсидаги кенг кўламли хавфсизлик дастурининг бир қисми ҳисобланади. Расмийлар бу лойиҳа учун 245 миллион Австралия доллари ажратган. Шундан тўрт миллиони янги рефлекторлар, ЛEД ёритгичли пиёдалар йўлаклари ва тактил плиткаларни жорий этишга сарфланмоқда.

 

Эътиборлиси шундаки, мавжуд белгиларни тўлиқ алмаштириш шарт эмас – улар устидан махсус люминестсент қоплама суртилмоқда. Бу эса харажатларни камайтириш билан бирга, атроф-муҳитга зарар етказмасликни ҳам таъминлайди.

 

Синов ҳудудларида олинган суратлар ушбу белгилар қоронғуда қандай ёрқин порлашини яққол намоён этмоқда. Мутахассислар фикрича, бу технология ҳайдовчилар учун йўлларни янада аниқроқ кўриш имконини беради ва тунги авариялар сонини камайтиради.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.