“Байер” аввалги даражасини сақлай оладими?
Жамоа айни вақтда Германия чемпионатида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ўтган мавсумда "Байер" ажойиб ўйинлар кўрсатди. Жамоа энг қийин вазиятларда ҳам рақибларидан очко тортиб олди ва Германия чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Бу йилги мавсумда клуб олдинга даражасига қайтиши имконсиздек туйилмоқда. Сабаби Бундеслиганинг 9-туридан кейин "Байер" тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Бавария"дан 7 очко ортда қолмоқда. Кўпчиликни Алонсонинг жамоасига нима бўлгани қизиқтирмоқда?
Ўтган мавсум сўнгги дақиқалардаги ғайритабиий голларни икки хил талқин қилиш мумкин. Ўша ўйинларнинг аҳамиятидан бошлаш тўғри бўлади. "Боруссия", "Штутгарт", "Хоффенхайм" ва "Қорабог"га қарши ўйинларда Алонсо жамоаси рақиблари билан бир хил устунликка эга эди. Ўша мавсумда "Байер"да деярли муваффақиятсиз ўйин бўлмаган. Улар рақибларидан кучлироқ бўлишлари шарт эмасди, лекин улар доимий равишда мазмунли ва сифатли футбол намойиш этишди. Аммо бу мавсумда жамоада иштиёқ нисбатан тушиб кетганини кўриш мумкин. Бироқ, "Байер" ҳали ҳам яхши ҳолатда ва Алонсо ўзидаги бор имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Хаби чемпионликдан кейин тўхтаб қолгани йўқ. Мураббий рақибларини синчиклаб ўрганишда давом этмоқда. Мисол тариқасида яқинда "Штутгарт" билан ўйинни келтириш мумкин. Леверкузенликлар зарбалар (19 га 4) ва гол уриш имкониятлари (6 га қарши 0) бўйича рақибни бутунлай ортда қолдирди ва таркибдаги ўзгаришлар орқали, рақибини босим остида ушлаб тура олди. Аммо "Штутгарт" ҳам ҳозирги кунда тартибли ўйин намойиш этмоқда. Жамоа яқинда Чемпионлар лигасида (сафарда) "Юве"ни мағлуб этишди ва миллий чемпионатда эса Дортмунднинг "Боруссия"сидан устун келди. Муаммо шундаки, Леверкузен жамоаси ҳужумлардан унумли фойдалана олмаяпти. Алонсонинг мағлубияти билан якунланган "Лейпциг" билан ўйинда ҳам леверкузенликлар голли вазиятларда рақибини мағлуб этишди. Бироқ, рақиб феноменал чидамлилик кўрсатди ва "Байер"ни ўзига хос услубда жазолади: рақиб хатоларни кечирмади ва 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Леверкузенликларда индивидуаллик кам эмас. Грималдо ва Фримпонгнинг ўйин услуби кўпчиликка маълум бўлиб улгурди. Аммо ҳозирда улар ҳам ҳужумкор ўйин кўрсата олмаяпти. Айниқса, майдон марказида ҳаракатланаётган Алехандронинг ўйинида пасайиш кузатилаётгандек. Бонифас ниҳоят жароҳатдан сўнг майдонга қайтди ва ҳозиргача жамоа сафида саккизта гол урди. Флориан Виртз ҳам бор имкониятидан фойдаланмоқда. Кўринишидан, у "Реал"га ўтиш учун бор кучи билан тайёрланяпти. Нафақат Виртз, балки Алонсо ҳам Мадридга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. "Релево" нашрининг хабар беришича, Мадридда ҳаммаси аллақачон ҳал бўлган. Қайд этилишича, Алонсо кейинги мавсумдан клубни бошқаришга киришади. Агар шундай бўлса, бу тўғри қадамдир. Испаниялик мураббий бу мавсум ҳам Леверкузен клуби етакчиларини сақлаб қолди ва кийиниш хонасида ҳеч қандай можарога йўл қўймади. Лекин, энг қийини ўтган йилги шов-шувли мавсумдан кейин "Байер"ни оёқда ушлаб туриш. Гарчи бундай даражадаги клуб чемпионлик тажрибасига эга бўлмаса ҳам, кутилмаганда "йўқ бўлиб" қолиши ва Бундеслиганинг қуйи поғонасига тушиб кетиши мумкин. Бу Германия чемпионати ва "Байер"нинг ўзи учун одатий ҳол.
Такрорий мўъжизани кутиш аҳмоқлик, лекин мавсум охирида кучли 4 таликдан жой олиш катта муваффақият бўлиши мумкин. Афтидан, Хаби бу вазифани уддалай олади.







