Ўзбекистон

Бизнес-омбудсман девони Наманганда пресс-тур ўтказди

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш учун 5 декабрь куни Наманган вилоятида ОАВ ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Бизнес-омбудсман девони Наманганда пресс-тур ўтказди

Тадбирда Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳамда 20 га яқин ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

 

Дастлаб Наманган вилоятида тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берилгандан сўнг журналистлар Ўрта Осиёда тиббий экспресс лаборатория маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ягона бўлган "Нам био тест" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

"Нам био тест" МЧЖ 2020 йилда ташкил топган бўлиб, қон таҳлиллари бўйича инновацион ечим топган импортни маҳаллийлаштирган тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

 

Бизнес-омбудсман ёрдами билан лойиҳа ташкил этилиб, 20 млрд сўмлик экспресс тестлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

 

Экспресс тестлар ҳозирги кунга қадар республикага импорт қилиб олиб келинган. Ҳозирда ушбу тиббиёт маҳсулотлари Наманганда ишлаб чиқарилмоқда, Қўшни давлатлар ва Россия Федерациясидан рўйхатдан ўтказиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилган.

 

 

Шундан сўнг ОАВ вакиллари “Лакталис агроМЧЖга йўл олдилар. Франция билан қўшма корхонада 500 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади.

 

Корхона ёнидан ўтган автомагистраль қурилиш жараёнида юқори кучланишли электр линияси зарар кўрганлиги сабабли корхона фаолияти тўхтаб қолган ва сақлаш тартиби бузилганлиги сабабли маҳсулотлар лабораториядан ўтмагани оқибатида корхона зарар кўриш арафасида бўлган. Бизнес-омбудсман аралашуви билан Наманган шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб йўл қисми қайта қурилиши таъминланган ва юқори кучланишли электр таъминотидаги узилиш тикланган.

 

Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширув давомида ҳисоб рақамига қўйилган чеклов натижасида ишлаб чиқаришнинг тўхташи оқибатида 1,6 млрд зарар кўриш арафасида бўлган. Бундай ҳолатда Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан ҳисоб рақамига қўйилган тақиқ олиб ташланган.

 

 

Пресс-турнинг навбатдаги манзили «Gavhar» компанияси бўлди. 2020 йилда «Gavhar Jewel Group» МЧЖ таркибида ташкил этилган компания заргарлик буюмлари ва эсдалик совғалари ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқаришда жаҳон анъаналари, жумладан, итальян ва ўзбек заргарлик мактабларининг тажрибасидан фойдаланилади. Италия, Туркия ва Германиянинг замонавий технологиялари қўлланилади.

 

Заргарлик олийгоҳи ва маҳаллий заргарлар кооперациясини ташкил этиш учун Наманган вилоятида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи йирик тадбиркорларга Наманган Муҳандислик технология институти ҳузуридаги “Саноат ва иқтисодиёт” техникуми бино-иншоотларини имтиёзли шартларда хусусийлаштириш масаласини кўриб чиқиш таклиф киритилиши натижасида ҳозирда ушбу фаолиятни бошлаш учун техникум бино иншоотлари компанияга берилган.

 

 

Мазкур таклифлар давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватланиб 2024 йилда бевосита корхонага ташриф буюрилган.

 

Пресс-тур доирасида Бизнес-омбудсман матбуот котиби Гулжамол Шукурова иштирокида журналистлар ва ОАВ вакиллари учун “Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сифатли медиа контент яратиш” мавзусида семинар ўтказилди. Тадбир сўнгида семинар иштирокчиларига Бизнес-омбудсманнинг махсус сертификатлари топширилди.

 

 

Наманганда ташкил этилган ушбу пресс-тур тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман девони томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ёрқин намунаси бўлди.

custom img

Кичик тадбиркорлик субъектларини текширишга уч йилга мораторий жорий этилди

Мораторий амал қиладиган даврда Бизнес-омбудсман томонидан “Самарали назорат” тадбири ўтказилади.

custom img

Президент: “Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса эртага бундан ҳам кучли бўламиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган нутқида халқни бирлик ва ҳамжиҳатликка чорлади.

custom img

Ўзбекистон 2027–2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Дунёдаги 120 дан ортиқ давлатни бирлаштирган ушбу тузилманинг самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилади.

custom img

Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади — Президент

Келгуси йилларда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

custom img

Ўзбек тили рақамли дунёда илм ва технология яратиладиган тил бўлиши лозим — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев таълим, технология ва соғлиқни сақлашдаги ислоҳотлар натижалари ҳақида сўз юритди.

custom img

Ўзбекистонда хорижий инвестициялар ҳажми йилига 40–50 миллиард долларга етди

Шунингдек, мамлакатда камбағаллик даражаси 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизгача қисқаргани таъкидланди.

custom img

“Инсон қадри учун” ғояси давлат сиёсатининг марказига олиб чиқилди — Шавкат Мирзиёев

Биринчи Президент, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси эҳтиром билан ёд этилди.

custom img

Янги Тошкент тараққиёт марказига айланади — Президент

Мустақиллик байрами Янги Тошкентда нишонланаётгани тантана шукуҳини янада ошираётгани таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"