Иқтисодиёт

Бизнесни ривожлантириш банки IT соҳасидаги стартаперлар ва бизнес вакилларини қўллаб қувватламоқда

Бизнесни ривожлантириш банки "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танловини/Хакатонни бошланганини эълон қилди.

Бизнесни ривожлантириш банки IT соҳасидаги стартаперлар ва бизнес вакилларини қўллаб қувватламоқда

Ушбу тадбир Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган. Хакатон Amity университети, Yandex, Ўзбекистон IT ҳамжамияти ва Veon AdTech каби етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

 

 

Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу Хакатон учун 200 та жамоалардан ариза топширилган, улардан жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа танлаб олинган. Жамоалар етакчи IT компаниялар, тадбиркорлик субъектлари, университетлар ва таълим муассасаларининг кучли вакилларидан ташкил топган.

 

 

Бир ойлик "BRB Fintech Hackcelerator” мусобақаси давомида яратилган маҳсулотлар ва ечимлар тадбиркорлар учун инновацион хизматларни яратиш, уларга янги имкониятларни очишга ёрдам бериши кутилмоқда.

 

47 та жамоани бир ойлик интенсив иш кутмоқда, улар етакчи менторлардан маслаҳат ва кўрсатмалар олган ҳолда ўз потенциалларини очиш ва яратиладиган IT-маҳсулотлар учун мақбул ечимларни топишни кўзлашган.

 

 

Бизнесни ривожлантириш банкининг ушбу тадбирдан асосий мақсади Ўзбекистонда IT-бизнесни, стартаперларни ва дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан иборат. "BRB Fintech Hackcelerator"ни ҳар йили ўтказиш, инновацион маҳсулотлар яратиладиган ҳамда тажриба алмашинадиган майдонга айлантириш режалаштирилган.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.