Ўзбекистон

Бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади

Президент бу бўйича таклифлар билан танишди.

Бюджет маблағларининг молиявий назорати кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларидан фойдаланилиши устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Бугун дунёдаги мураккаб жараёнлар иқтисодиётга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Маблағ топиш, жамғариш, кўпайтириш тобора қийин бўлиб бормоқда. Бундай шароитда бор манбалардан самарали фойдаланиш, тежамкорлик ва аниқлик янада муҳим.

 

Шу йил 16 январь куни иқтисодиётдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бюджет харажатларининг самарадорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, молиявий назоратни кучайтириш бўйича топшириқлар берган эди.

 

 Маълумки, бу вазифани Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади. Ҳозирги тизимда фақат бюджет ва мақсадли жамғармалар харажати ташқи аудит билан қамраб олинган. Бу жами харажатларнинг 86 фоизини ташкил этади.

 

Шу боис Ҳисоб палатаси томонидан консолидациялашган бюджет ижросини ташқи аудитдан ўтказиш таклиф этилмоқда. Бу бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда ташқи қарз ҳисобидан харажатларни ҳам қамраб олиш имконини беради.

 

Ҳисоб палатаси фаолиятида давлат дастурларидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфларни баҳолашга қаратилган стратегик аудит ҳамда давлат ташкилотларидаги дастурий таъминотлар самарадорлиги бўйича ахборот технологиялари аудити жорий этилиши мўлжалланмоқда.

 

Юртимизда 30 мингга яқин бюджет ташкилоти ва давлат корхоналари бўлиб, уларни жойига чиқиб ўрганишга кўп вақт ва маблағ кетади. Шунинг учун Ҳисоб палатасида “Масофавий назорат маркази” ишга туширилди. Энди илғор хорижий тажриба асосида 36 та риск-таҳлил мезонлари ва индикаторларини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

 

Сўнгги йилларда ҳудудлар ривожига катта маблағлар йўналтирилаяпти. Лекин маҳаллий кенгашлар бюджет муҳокамасида асосан вилоят ёки туман бюджети билан чекланаяпти. Бу – ҳар бир ҳудудга барча манбалардан берилаётган маблағларнинг 65-70 фоизи уларнинг назоратидан четда қолаяпти, дегани.

 

Шу боис Ҳисоб палатаси бюджет жараёнини нафақат Олий Мажлис палаталарида, балки маҳаллий кенгашларда ҳам муҳокама қилиб бориши кераклиги қайд этилди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

Ўзбекистонда истеъмол товарлари текшируви: 73 номдаги маҳсулотда камчилик топилди

2026 йилнинг саккиз ойида 60 турдаги 558 номдаги маҳсулот лаборатория экспертизасидан ўтказилди.

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкентда қизамиқ хавфи ортдими? Расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан алоқада бўлган 10 мингдан ортиқ шахс рўйхатга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

“Асосий вазифа — эришилган ушбу келишувларни аниқ амалий натижаларга, яъни инвестициялар, замонавий корхоналар ва янги иш ўринларига айлантириш” — Саида Мирзиёева

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.