Спорт

Чемпионатни мағлубиятсиз ўтказган жамоа

Клуб мавсумнинг барча учрашувида ғалаба қозонган.

Чемпионатни мағлубиятсиз ўтказган жамоа

 

"Байер" Бундеслигада бу йилги мавсумда бирорта ҳам мағлубиятга учамаган ҳолда ажойиб сенсация ўрнатди. Жамоа 28 ўйинда ғалабага эришди ва атиги олти марта дуранг қайд этди. Масалан, "Арсенал" 2003/2004 йилги мавсумда 26 ғалаба ва 12 дурангга эришган. "Ювентус" ҳам 2011/2012 йилги мавсумда 23 ғалаба ва 15 та дуранг натижа билан чемпионатни якунлаган.

 

"Байер" тарихда биринчи бўлиб Германия чемпионатини мағлубиятсиз ўтказди, деган хабарлар тарқалмоқда. Ҳақиққатдан ҳам шундайми? Бу чемпионат Бундеслига деб номлангандан бери илк кўрсаткич десак тўғри бўлади. Сабаби, Германия олий дивизиони 1963 йилдан бери шундай номланади. Бироқ, ундан олдин ҳам Германия чемпионати бор эди. Ўшанда "Дрезднер" жамоаси чемпионатдаги 23 ўйинда 23 ғалабани қўлга киритади, яъни мавсум давомида умуман мағлуб бўлишмайди.

 

Аслида, 1933 йилдан бошлаб немис футболи нацистлар партияси қўлига ўтади. Шу пайтгача Мюнхеннинг "Бавария" клуби яҳудийларга бошпана билан ёрдам беради. Клуб президенти ҳам айнан яҳудий Курт Ландауэр эди. 1933 йил март ойида у ўз лавозимини ва охир-оқибат мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади. Шундан сўнг, 300 дан ортиқ яҳудий футболчи спортдан кетади, баъзилари концлагерларга тушиб қолишади, бошқалари сирли тарзда ғойиб бўлишади. Адолф Гитлер эса футболни ёқтирмасди, лекин у спортнинг кучи одамларга тез таъсир қилишини англаб етади. 1938 йилда Германия ва Англия ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади, ўшанда иккала жамоа ҳам қўлларини кўтариб саломлашган. Дастлаб меҳмонлар саломлашишдан бош тортишади, бироқ Англиянинг Германиядаги элчиси Невилл Хендерсон ва Англия футбол федерацияси котиби Стенли Роуз ўйинчиларни бу мамлакат режимини қўллаб-қувватлаш эмаслигига ишонтиришади. Ўша ўйиндан сўнг инглиз нашри "Тhe Times" бу имо-ишора фақат майдондаги рақибларга ҳурмат кўрсатганини таъкидлайди. Германиянинг "Bachter" эса нашри инглиз футболчиларининг қўлларини чўзган суратини биринчи саҳифага жойлаштиради.

 

Бу ўша пайтда Германияда футбол қанчалик муҳимлигини кўрсатувчи бир мисол. 1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланади ва биринчи рақамли ўйиннинг роли янада ошади. Мисол учун, Гитлернинг туғилган кунида Германия терма жамоасининг швейтсарияликлардан мағлубияти кечирилмас деб қабул қилинади. Бу воқеа Германия терма жамоасининг ғалаба қозониши даргумон ўйинлардаги иштирокини шубҳа остига қўяди. Руминия билан ўйин олдидан эса немис футболчиларига мағлубиятга учраган тақдирда Шарқий фронтга боришлари айтилади. Бироқ, Германия терма жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

 

Иккинчи жаҳон уруши йилларида футболнинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрни туфайли миллий чемпионат давом эттирилади. 1941 йил охирига келиб фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчилари Европанинг катта қисмини босиб олишади. Ва 1942 йилда эса улар тўлиқ ғалаба қозонишларига ишонишади. Бундай вазиятда Германиянинг "Дрезднер" жамоаси миллий чемпионатни мағлубиятсиз ва дурангсиз ўтказди.  23 ўйин – 23 ғалаба.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"