Жаҳон

Доналд Трамп Байденни кузатиб қўйди

Шу тариқа у президентлик лавозимига киришди.

Доналд Трамп Байденни кузатиб қўйди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтондаги маросимда қасамёд қилиб, расман Қўшма Штатларнинг 47-президенти бўлди.

 

Маросим Вашингтоннинг Капитолий тепалигида бўлиб ўтди. Бунгача Жей Ди Венс АҚШ вице-президенти сифатида қасамёд қилганди.

 

Инаугурация маросимида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп, унинг оила аъзолари, Венснинг қариндошлари, шунингдек, истеъфога чиқаётган президент Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис ўз турмуш ўртоқлари билан, собиқ президент Билл Клинтон рафиқаси Хиллари билан, собиқ президентлар кичик Жорж Буш ва Барак Обама, IT-корпорациялар раҳбарлари, АҚШ Олий суди аъзолари иштирок этди.

 

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден Доналд Трамп инаугурациясидан кейин Вашингтондаги Капитолий тепалигини ҳарбий вертолётда тарк этди. Янги президент истеъфога чиққан президентни бортга кузатиб қўйди.

 

 

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Исроил 2023 йилдан бери 2 мингдан ортиқ фаластинлик болани ҳибсга олди — ҳисобот

Фаластинлик маҳбуслар жамияти болаларга нисбатан қийноқлар, очлик ва тиббий ёрдамдан маҳрум қилиш ҳолатлари кузатилаётганини билдирди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.