Спорт

Дунёнинг энг қиммат футбол жамоалари эълон қилинди

Кучли ўнталикка Премьер-лиганинг энг кўп клублари жой олди.

Дунёнинг энг қиммат футбол жамоалари эълон қилинди

 

"Спортисо" нашри ҳар йили дунё бўйлаб жами 50 та жамоани ўз ичига олган клублар рейтингини эълон қилади. Ажабланарлиси, бу йилги рейтингда биринчи ўринни кўп йиллардан буён молиявий муаммолар ичида қолиб кетаётган "Манчестер Юнайтед" эгаллаб турибди.

 

Рўйхатни тузиш учун "Спортисо" 2018/2019, 2021/2022 ва 2022/2023 йилги мавсумлар учун молиявий ҳисоботлар ва "Deloitte Football Money League" йиллик рейтинглари маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир клубнинг даромадини ҳисоблаб чиқди. Унда қуйидагилар қайд этилган.

 

  • телекўрсатувлардан олинган даромадлар (ички ва халқаро миқёсда);

  • мусобақалардан олинган пул мукофотлари;

  • тижорат даромадлари (ҳомийлик, реклама, овқатланиш, ўйиндан ташқари тадбирлар ва бошқалар);

  • чипталар, аъзолик бадаллари, абонементлар, шунингдек кубок мусобақаларини сотишдан олинган даромадлар.

 

Бундан ташқари, ҳар бир жамоа кўплаб омилларга асосланган ўз мультипликаторига эга эди. Булар сотувлар, бозор ҳажми ва потенциал эгаларининг унга бўлган қизиқишлари. Бундан ташқари, бренд кучи, спорт кўрсаткичлари, кўчмас мулк ижараси шартлари, қарз юки ва қўшимча мажбуриятлар. Шунингдек, клуб ва у ўйнайдиган лиганинг кутилаётган молиявий ҳолати. Бу коэффитсиент 2,25 дан 8 гача баҳоланган.

 

Кучли ўнталикка Премьер-лиганинг энг кўп клублари жой олди: “Манчестер Юнайтед” (1), "Ливерпул" (4), “Манчестер Сити” (6), "Арсенал" (8), "Тоттенҳем" (9) ва "Челси" (10). Сўнгги мавсумларда йўқотишларга учраган "Манчестер Юнайтед" "Реал Мадрид"дан 140 миллион долларга ўзиб кетди, бу эса Манчестер клубининг молиявий муаммоларга қарамай, кучли брендга, катта мухлислар базасига ва яхши рекламага эга эканлигини кўрсатади.

 

Рейтингда атиги учта испан клуби бор – "Реал" ва "Барселона"дан ташқари “Атлетико Мадрид” 13-ўринда. Ушбу трионинг умумий қиймати тахминан 13 миллиард долларни ташкил этади, бу Премьер-лига ва МЛСдан ташқари бошқа барча лига вакилларининг нархидан кўпроқ. Аммо рейтинги юқори бўлсада, кучли 50 таликка фақат учта испан клубининг киритилиши Ла Лигадаги рақобат мувозанати сезиларли даражада бузилганидан далолат беради. Ва бу, биринчи навбатда, телекўрсатувлар даромадларининг тақсимланиши билан боғлиқ. Ла Лига раҳбари Хавер Тебас сўнгги йилларда даромад бўйича Премьер-лигага етиб олишга астойдил ҳаракат қилмоқда.

 

Қизиғи шундаки, рейтингда Италия жамоалари олтита. Аммо уларнинг нархи Бундеслиганинг тўртта жамоасидан пастроқ. Чунки, Германияда молиявий тартиб-қоидалар кучлироқ, бу эса клубларни даромад-харажат нисбати бўйича юқори ўринга қўяди. А Церийанинг олтита клуби ("Ювентус", "Милан", "Интер", "Рома", "Наполи" ва "Аталанта") умумий ҳисобда биргина “Манчестер Юнайтед”дан ҳам паст – 6,1 миллиард долларга баҳоланган.

 

МЛС ҳайратланарли даражада клублар сони бўйича етакчига айланди – рейтингга 20 та жамоа киритилиб, 15-50-ўринларни эгаллади. Биринчи ўринда "Лос-Анжелес Гелакси" жамоаси. Клуб «Интер»дан ҳам юқори баҳолаган. МЛС жамоаларидаги футболчилар европалик ҳамкасбларига қараганда анча кам маош олади, аммо бу ҳолатда "Спортисо" уларнинг узоқ муддатда молиявий ўсиш имкониятларини баҳолади. Америка клублари Европа клубларига қараганда юқори кўрсаткичга эга ва бу бир неча омиллар билан изоҳланади.

 

Топ 50 та футбол клубининг умумий қиймати ўтган йилга нисбатан 8,7 фоизга (+1,6 миллиард доллар) ўсган ҳолда 79,6 миллиард долларга баҳоланмоқда.

custom img

Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этди

Шу тариқа жамоа FIFA Series ғолибига айланди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонни 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги навбатдаги баҳсни 30 март куни Венесуэлага қарши ўтказади.

custom img

Конор Макгрегор UFC'га қайтиш учун рухсат олди

Макгерогор навбатдаги жангини 11 июль куни Лас-Вегасдаги UFC 330 турнирида ўтказади.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов Англиядаги илк совринини қўлга киритди

“Манчестер Сити” тўққизинчи бор Англия лига кубоги соҳиби бўлди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов бугун “Манчестер Сити” сафида илк совринини қўлга киритиши мумкин

“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

custom img

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмаси навбатдаги ўйинда ҳал бўлади.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"