Ўзбекистон

Энди ҳокимлар лавозимига янги тартибда тайинланади

Адлия вазирлиги ҳокимларни лавозимига тайинлаш ва номзодини илгари суришни демократик тамойиллар асосида амалга оширишни таклиф қилмоқда.

Энди ҳокимлар лавозимига янги тартибда тайинланади

 

Адлия вазирлиги ҳокимларни лавозимига тайинлаш ва номзодини илгари суришни демократик тамойиллар асосида амалга оширишни таклиф қилмоқда. Вазирлик бу борада тегишли қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиққан.

 

Унга кўра, ҳокимликка номзодлари тегишлича халқ депутатлари Кенгашларига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан сиёсий партия аъзолари орасидан таклиф этилади.Ҳоким номзоди унинг учун тегишинча халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.Шунингдек, ҳоким лавозимига номзод аҳолини қийнаётган устувор муаммоларни ҳал этишга ҳамда чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича батафсил чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим этади.

 

Бундан ташқари:

Маъқулланган номзодлар келгусида Президентга тақдим этилиши учун Бош вазирга таклиф этилади.

Бош вазир томонидан маъқулланган ҳоким номзоди 7 кун муддат ичида кўриб чиқилиб, номзод Президентга тақдим этилади ёки тақдим этиш рад қилинади.Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳоким номзоди Президент томонидан ўн кун муддат ичида кўриб чиқилади ва лавозимга тайинланади ёки тайинлаш рад этилади.Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзоди Президент томонидан рад этилган тақдирда, янги номзодларни тақдим этиш ушбу моддада белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, ҳоким номзоди икки марта Президент томонидан рад этилса, ушбу модданинг биринчи–учинчи қисмларидан белгиланган тартибда маъқулланган номзод халқ депутатлари Кенгаши томонидан ҳоким этиб тайинланган ҳисобланади.Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаш томонидан туман, шаҳар, шаҳарга бўйсунадиган туман ва туманларга бўйсунадиган шаҳар ҳокими номзоди тегишинча вилоятлар, Тошкент шаҳар ва шаҳар ҳокимига таклиф этилади.Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўн кун муддат ичида номзодни кўриб чиқади ҳамда лавозимига тайинлайди.

 

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимини лавозимдан озод этиш Президенти томондан, туман (шаҳар) ҳокимларини лавозимдан озод этиш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳокимларнинг ваколат муддати – беш йил. Амалдаги ҳоким ўз ваколатларини янги тайинланган ҳоким лавозимга киришгунига қадар бажаради (бундан ҳокимларни лавозимдан озод этиш асослари мустасно).Алоҳида ҳолларда, Конституцияни, қонунларни бузган ёки ўз шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этган ҳокимларини Президент ўз қарори билан лавозимидан озод этишга ҳақли.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.