Энтони Жошуа Aлександр Усикнинг имкониятларини баҳолади
Бокс бўйича WBO, WBA, IBF va IBO вазн тоифаларида жаҳон чемпиони Энтони Жошуа украиналик Aлександр Усик билан бўладиган жанг олдидан фикр билдирди.


Жошуа рақиби Усикнинг Фьюри каби савияли жангчи эканини таъкидлади: «Мен Тайсон Фьюри билан жанг қилишга тайёр эдим. Aммо рақибим бошқа бўлди. Aлександр Усик ҳам Тайсон каби савияли боксчи. Мен ушбу жангга пухта тайёрланишим керак. Усик — менга муносиб бўлган яхши жангчи».
Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Aлександр Усик ўртасидаги бокс жанги 2021 йилнинг 25 сентябрь куни Лондондаги «Тотенхем» стадионида ўтказилади.
Жамшидбек Амиров







