Жаҳон

Эрон АҚШ билан бевосита музокараларни рад этди

Ядро келишуви бўйича музокаралар ўтказилмаслиги мумкин.

Эрон АҚШ билан бевосита музокараларни рад этди

 

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Доналд Трампнинг мактубига жавобан Теҳрон Вашингтон билан бевосита музокаралардан бош тортишини эълон қилди. Бу Эроннинг АҚШнинг ядро дастури бўйича сўнгги таклифига биринчи расмий жавоби бўлди.

 

Пезешкианнинг айтишича, Эрон АҚШ билан билвосита музокараларга очиқ, бироқ ҳозиргача бундай мулоқотлар натижа бермаган. Эрон ўз жавобини Уммон воситачилигида етказган.

 

Сўнгги йилларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик ортиб бормоқда. Трамп 2018 йилда АҚШни Эрон билан тузилган халқаро ядро битимидан бир томонлама чиқариб юборгандан кейин минтақадаги зиддият кучайди. Исроил ва АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймасликларини бир неча бор таъкидлаган. БМТнинг ядро назорати бўйича агентлиги февраль ойида Эроннинг қурол даражасига яқин уран бойитиш ҳажмини оширгани ҳақида хабар берган эди.

 

Трамп президентлиги давомида АҚШ Эронга қарши бир неча ҳарбий операцияларни амалга оширган, жумладан, 2020 йилда Бағдодда Эрон генерал Қосим Сулаймонийни дрон ҳужуми орқали ўлдирган.

 

Оқ уй ҳозирча Пезешкиан баёнотига изоҳ бермади.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.