Жаҳон

Эрон вице-президенти 10 кун ишлаб истеъфога чиқди

Таъкидлашича, Муҳаммад Жавод Зариф янги лавозимидаги фаолиятидан кўнгли тўлмаган.

Эрон вице-президенти 10 кун ишлаб истеъфога чиқди

У X (собиқ Twitter)даги саҳифасида янги вазирлар маҳкамасини шакллантириш бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари сифатидаги фаолияти натижаларидан қониқмаганини ёзди. Шу ва бошқа муаммолар "уни педагоглик фаолиятига қайтишга ундаган".

 

Масъуд Пезешкиён 5 июлда президентлик сайловида ғалаба қозонганидан сўнг маслаҳат кенгаши тузилганди. Зарифга янги вазирлар маҳкамаси таркибига номзодларни танлаш топширилган ва бу вазифа бажарилиб, тасдиқлаш учун 11 августда парламентга тақдим этилганди.

 

Муҳаммад Жавод Зариф ташқи ишлар вазири лавозимидан ҳам ўз ихтиёри билан кетганди. Ўшанда у ватандошларидан "хизматни давом эттиришга қобил эмаслиги учун" кечирим сўраганди.

 

Эронда Зариф АҚШ билан муносабатларни яхшилаш тарафдори сифатида танилган. Айнан у Барак Обама даврида Эрондан санкцияларни олиб ташлашга хизмат қилувчи "ядровий битим"ни имзолашга муваффақ бўлган. Бироқ Дональд Трамп Оқ уйга келганидан сўнг Зарифнинг Ғарб билан музокараларга интилувчанлиги Эронда танқидларга учраган.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Нью-Йоркда уч қаватли бино қулаб тушди: 2 киши ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида бошқа қурбонлар бор-йўқлигини текширмоқда.

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид ҳужжатлар ўғирланди: хакерлар сунъий интеллектдан фойдаланган

Текширув давомида Ўзбекистоннинг Ўрмон хўжалигида қўлланиладиган Smart Forestry рақамли платформасига кириш излари ҳам аниқланган.