Жаҳон

Францияда яна бир вакцина синовдан муваффақиятли ўтди

Франциянинг Valneva SE биотехнологик компанияси янги инактивацияланган COVID-19 вакцинаси синовдан муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайти хабар бермоқда.

Францияда яна бир вакцина синовдан муваффақиятли ўтди

 

Қайд этилишича, Буюк Британияда ўтказилган клиник синовларнинг учинчи босқичида вакцина "AstraZeneca" билан таққосланган ва у барча асосий кўрсаткичлар бўйича инглиз препаратидан ошиб кетган.

 

4 мингдан ортиқ одам қатнашган синовлар натижаси шуни кўрсатдики, вакцинанинг иккинчи дозасидан икки ҳафта ўтгач, нейтраллаштирувчи антикорларнинг сероконверсия даражаси 95 фоиздан ошади.

 

"Valneva SE" энди ўз маҳсулотидан фойдаланиш учун Европа Иттифоқи ва Буюк Британия регуляторларидан рухсат сўрашни режалаштирмоқда.

 

Бундан аввал "Pifzer" болаларни эмлаш учун лицензия сўраб Европа дори воситалари агентлигига мурожаат қилгани тўғрисида хабар қилинган эди.

 

 

Насиба Тўхтаева

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

Табиий офат оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди.