Жаҳон

Ғазода ҲАМАС гуруҳи билан жангнинг шиддатли босқичи ниҳоясига етмоқда

Бу ҳақида Бинямин Нетаньяҳу Исроил матбуотига берган интервьюсида айтди.

Ғазода ҲАМАС гуруҳи билан жангнинг шиддатли босқичи ниҳоясига етмоқда

"Бу уруш тугайди дегани эмас, аммо ҳозирги босқичдаги уруш Рафаҳда тугайди. Бу ҳақиқат", — деди у 14-канал журналистларига.

 

Бош вазир, шунингдек, Ғазода асирга олинган гаровдагиларни қайтариш бўйича ҲАМАС билан "қисман келишиш"га тайёр эканини айтди, бироқ уруш ҲАМАС йўқ қилинмагунча давом этишини яна бир бор таъкидлади.

 

Нетаньяҳунинг айтишича, Ғазодаги шиддатли жанглар тугагач, Исроил сўнгги ҳафталарда “Ҳизбуллоҳ” билан жанглар авж олган Ливан билан шимолий чегарасига қўшимча кучларни жойлаштириши мумкин.

 

"Биз буни, биринчи навбатда, мудофаа мақсадида, иккинчидан, фуқароларимизни уйларига қайтариш учун қиламиз. Агар буни сиёсий жиҳатдан қила олсак, ажойиб бўлар эди. Агар бундай бўлмаса, биз бошқача йўл тутамиз, лекин биз ҳаммани — шимол ва жанубнинг барча аҳолисини уйига қайтарамиз", — дея қўшимча қилди Нетаньяҳу.

 

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

30 йилда 900 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди: экстремал об-ҳаво оқибатлари ҳисобланди

Табиий офатлар глобал иқтисодиётга 4,7 триллион доллар зарар етказган.

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Мигрантлар учун патент нархи ошади: 2027 йилдан қанча тўлаш керак бўлади?

Санкт-Петербургда мигрантлар патенти учун минтақавий коэффициент 3,05 гача оширилади.

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Россия ва Украина ўзаро зарбаларни давом эттирмоқда: нефть заводлари ва турар жойлар нишонга олинди

Украина зарбалар Россия армиясини ёқилғи билан таъминлайдиган корхоналарга қаратилганини билдирди. Россиянинг Одессага ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Яманда жанглар кучайди: Саудия коалицияси ҳусийларнинг 60 та объектига зарба берди

Мамлакатнинг Таиз вилоятида ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиландда тоза сув муаммоси: бунга Мянмадаги конлар сабаб бўлмоқда

Таиланднинг Мянма билан чегарадош ҳудудида сув манбаларида мишяк миқдори белгиланган меъёрдан 25–30 баравар юқори экани аниқланди.

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

12 ноябрдан бери 104 нафар қирғизистонлик зиёратчи Тошкентда қолиб кетган.

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Уларнинг атиги 14 фоизи ҳафтанинг барча кунларида камида бир соатдан фаол ҳаракат қилади.

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Бу мамлакатнинг келгуси йилги 70 миллиард евролик молиявий эҳтиёжининг учдан икки қисмини қоплайди.