Жаҳон

Грецияда поездлар тўқнашуви: вокзал бошлиғи ҳибсга олинди

Мамлакат транспорт вазири эса ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди.

Грецияда поездлар тўқнашуви: вокзал бошлиғи ҳибсга олинди

 

Грециянинг Hellenic Train темир йўл компанияси чоршанба куни Лариса шаҳри яқинида йўловчи ва юк поездларининг тўқнашуви туфайли 14 та йўналишдаги поездлар ҳаракатини бекор қилди. Шунингдек, Лариса шаҳридаги станция раҳбари ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор. Бу ҳақда euronews.cоm хабар берди.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча Лариса шаҳри яқинидаги Темпе аҳоли пункти ҳудудида йўловчи ва юк поездлари бир йўлда бўлган. Биринчиси Афинадан Салоникига, иккинчиси — тескари йўналишда.

 

Тўқнашув вақтида поездларнинг биринчи вагонлари тўлиқ эзилган, зарбадан ғилдираклар ва корпуснинг бўлаклари темир йўлдан 100 М масофага отилиб кетган. Воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол ёнғин бошланди.

 

Греция инфратузилмалар ва транспорт вазири Костас Караманлис камида 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган йўловчи поезди ҳалокатидан кейин истеъфога чиқди.

 

Йўловчи поездида 350 га яқин одам бўлган. Хабарларга кўра, уларнинг аксарияти Лент карнавалидан қайтган талабалардир. У 4 йил ичида биринчи марта ўтказилди.

 

Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис фожиа содир бўлган жойга борган ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Исроил бош вазири эҳтимолий ҳужумга кучли жавоб қайтарилишини билдирди.

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

АҚШ президенти тарифлар саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини айтиб, бу ёндашувни Россия ва Украинага нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.