Ўзбекистон

“Inbazar”нинг зўравон ходими қамалди

Бугун унга нисбатан суд қарори чиқарилди.

“Inbazar”нинг зўравон ходими қамалди

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган Inbazar савдо маркази филиалида ходим дўконнинг бошқа бир вакили томонидан калтаклангани хабар қилинганди.

 

Бугун, 16 сентябрь куни мазкур воқеа жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида кўриб чиқилди.

 

Суд қарори билан ходимни калтаклаган савдо маркази вакили Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, “самосуд”ни тасвирга олган яна бир ходим ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 5 суткага қамалди.

custom img

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тегишли лицензияси бўлмаган шахс 3 кишини “Умра”га юбориш эвазига 3 450 доллар, яна бир шахс 4 кишини юбориш учун 4 200 доллар талаб қилган.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди

Амир Темур майдонидаги 5 та светофор ягона алгоритм асосида ишлай бошлади.

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"