Спорт

Криштиану Роналду фаолиятидаги 903-голга муаллифлик қилди

У "Ал-Наср" сафидаги 17-пенальтисини ҳам аниқ амалга оширди.

Криштиану Роналду фаолиятидаги 903-голга муаллифлик қилди

 

Футбол бўйича Саудия Про Лигасининг 5-турида "Ал-Наср" "Ал-Ваҳда"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди. Ар-Риёд клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 56-дақиқада пенальтидан гол урди. Шу тариқа португалиялик футболчи фаолиятидаги 903-голига ва клублар миқёсида 771-голига муаллифлик қилди.

 

Роналду "Ал-Наср" сафидаги 17-пенальтисини ҳам аниқ амалга оширди. Бутун фаолияти давомида Криш 196 та пенальти тепган ва уларнинг 166 таси дарвозадан жой олган.

 

Жорий мавсумда 39 ёшли форвард клуб ва терма жамоада 9 та ўйин ўтказиб, 8 та голга муаллифлик қилди. Чемпионатда эса голлари сонини 4 тага етказди ва тўпурарлар рўйхатида 3-ўринда бормоқда.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Италияга ютқазди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Италияга ютқазди

Мағлубиятга қарамасдан, ўзбекистонлик футболчилар гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди.

Жаҳон тожи учун кураш бошланди: Синдаров ва Гукеш ҳисобни тенг очколар билан бошлади

Жаҳон тожи учун кураш бошланди: Синдаров ва Гукеш ҳисобни тенг очколар билан бошлади

Синдаров ва Гукеш ўртасидаги баҳс жаҳон чемпионлиги тарихидаги энг ёш матч бўлди.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.