Жаҳон

КХДР ҳарбийлари делегацияси раҳбари Россияда чўкиб кетди

Унинг жасади бир кундан сўнг сув юзига қалқиб чиққан.

КХДР ҳарбийлари делегацияси раҳбари Россияда чўкиб кетди

Шимолий Корея ҳарбийлари делегацияси раҳбари Ким Кум Чеол Зеленограддаги “Ангстрем” пляжига дам олиш учун борган. Орадан бир неча соат ўтгач, унинг ҳамкасблари уни топиша олмаган ва полицияга мурожаат қилган. Эртаси куни КХДР фуқаросининг жасади сув юзига қалқиб чиққан.

 

Reutersʼнинг қайд этишича, вафот этган фуқаро Ким ир Сен номидаги ҳарбий университетга раҳбарлик қилган. Ким Кум Чеол Москва ва Пёнгянг ўртасида умумқамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланганидан сўнг Россияга икки давлат ўртасидаги алмашинув доирасида келган элита делегацияга раҳбарлик қилган. Ташрифнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилингани йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатлар июнь ойида Путиннинг Пёнгянгга ташрифидан сўнг янги импульс олди. Жанубий Корея радиосининг маълум қилишича, ташрифдан сўнг, КХДР ўзининг инженерлик қўшинларини Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларига “тикланиш ишлари”ни амалга ошириш учун жўнатишни режалаштираётгани маълум бўлган.

 

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон АҚШ билан можарода ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди — Теҳрон

Эрон вице-президенти мамлакат урушни истамаслигини, тинчликни қарама-қаршиликдан устун қўйишини таъкидлади.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.