Иқтисодиёт

Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди

Facebook асосчиси Metaverse лойиҳасини ишга туширганида ўз капиталининг 100 миллиард долларидан айрилиши мумкин эди.

Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди

Мета компанияси асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги Metaverse лойиҳаси ишга туширилганидан бери олти баробарга ошиб, 201 миллиард долларга етди.

 

Bloomberg нашрининг қайд этишича, Цукербергнинг шахсий бойлиги биринчи марта 200 миллиарддан ошган. У дунёнинг энг бадавлат 500 инсони рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаган — Цукербергдан юқори поғоналарда Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск, Amazon асосчиси Жефф Безон ва LVHM гуруҳи эгаси Бернар Арно жойлашган.

 

Бизнесменнинг бойлиги асосан Meta Platforms Inc. акцияларининг рекорд даражадаги нархи сабаб ошган. Бунинг натижасида Цукербергга тегишли активларнинг соф қиймати 2 йилдан камроқ вақт ичида қарийб олти баробар ошган.

 

Йил бошидан бери Meta Platforms Inc. акцияларининг қиймати ўтган йилга нисбатан 60 фоизга ўсган. 28 сентябр куни ҳар бир қимматли қоғоз 568,95 доллардан сотилган.

 

Цукерберг Meta Platforms Inc.нинг13 фоизига эгалик қилади, шу сабабли 1 январдан бошлаб унинг бойлиги 73,4 миллиард долларга ошган.

 

Нашрнинг эслатишича, Цукербергнинг Metaverse’ни яратиш ва барча маҳсулотларини унда бирлаштириш ғояси акциялар қийматининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлган. Ўшанда Цукерберг ўз капиталининг 100 миллиард долларидан айрилиши мумкин эди.

 

Facebook ижтимоий тармоғи базасида метаоламнинг яратилиши тўғрисида 2021 йилнинг июлида эълон қилинган. Ўша йилнинг октябрида ушбу ижтимоий тармоқ, Instagram, WhatsApp ва бошқа сервисларга эгалик қилувчи Facebook Inc. корпорацияси ўз номини Meta’га ўзгартирган эди.

 

Аввалроқ америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Тадқиқотчилар Маскнинг бойлиги ҳар йили ўртача 110 фоизга ошаётганини ҳисобга олган.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Марк Цукербергнинг бойлиги охирги 2 йилда олти баробарга ошди