Жаҳон

Россия мигрантларга яна бир тақиқ қўймоқда

Муҳожирларга мактаб ва боғчалар яқинида яшаш тақиқланиши мумкин.

Россия мигрантларга яна бир тақиқ қўймоқда

 

Россияда мигрантларни мактаб ва боғчалардан 200 метрдан кам масофада яшаши тақиқланиши мумкин. Давлат думасида тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида Либерал демократик партияси раҳбари Леонид Слутский маълум қилган.

 

“Биз меҳнат мигрантларининг таълим муассасалари ҳудудидан 200 метрдан кам масофада яшашини тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлаяпмиз. Шунингдек, мактаб, боғча ва болалар бўладиган бошқа муассасалар биноларида мигрантларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ниҳоятда муҳим, деб ҳисоблаймиз”, – дейди Слутский.

 

Ҳужжатда, шунингдек, меҳнат мигрантларининг бино ва хоналарни таъмирлаш ишлари доирасида бевосита таълим ташкилотлари ҳудудида яшаши ҳолатлари учраётгани айтилади.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.