Жамият

Ноқонуний дори воситалари манзилига етиб бормади

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» мунтазам йўл патруль хизмати маскани. Тунги 03:30. Навбатчилик хизматини ўтаётган ЙПХ инспектори сержант А.Камилов Наманган — Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “KIA BONGO” русумли транспорт воситасини тўхтатади. Ҳайдовчининг ўзини тутиши инспекторда шубҳа уйғотган. Хушёр тортган инспектор ушбу автомобиль юкхонасини кўздан кечирганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, катта миқдорда 50 турдаги дори воситалари мавжудлиги маълум бўлган.

Ноқонуний дори воситалари манзилига етиб бормади

 

 

Мазкур ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчи, автоулов ва дори воситалари ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида Оҳангарон тумани ички ишлар бўлимига олиб борилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, маҳсулотлар чет давлатда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббиёт дори воситалари экани аниқланган. Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда “kleksan” дори воситасини ноқонуний муомалага киритаётган шахсларнинг қўлга олингани ҳамда зангиоталик фуқаро 915 миллион сўмлик “remdesivir” дори воситасини 12 минг долларга сотишга урингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.