Спорт

Ўзбекистон — Қатар ўйинида мадҳия ўрнига реклама қўйилди

Ушбу ҳолатга изоҳ берилди.

Ўзбекистон — Қатар ўйинида мадҳия ўрнига реклама қўйилди

Кеча, 14 ноябрь куни Қатар — Ўзбекистон учрашуви бошланиши олдидан Ўзбекистон мадҳияси эфирга узатилмай, ўрнига реклама кўрсатилди. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Спорт ТВ канали бош директори Зоҳид Каримов ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.

 

“Шунча тайёргарлик, шунча ҳаракат қилиб давлат мадҳиясига келганда атайин кесмаймизку!? Биз кетма-кет ўйинларни кўрсатмоқдамиз. Ундан олдин бошланган ўйин қўшиб берилган вақт ҳисобига кеч тугади. Бу ўйинга ўтгунча шартнома бўйича рекламаларимиз бор эди. Шу режа бўйича иш олиб борилаётганда, мадҳия бошланиб қолди. Эфирга мадҳиянинг ўртасидан ўтиш нотўғри ҳисобланиб, тугаши кутилди. Ўйинни чиройли тарзда трансляция қилиш учун барча имкониятни яратишга ҳаракат қилдик. Энг ишонган, тажрибали шарҳловчиларга майдондан шарҳлаш имконини бердик. Менинг ҳам айбим бор, шарҳловчилар овозини эфирга улаш билан банд бўлиб, эътибор бера олмай қолдим”, — дейди Зоҳид Каримов.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 3:2 ҳисобида Қатар жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"