Ўзбекистон

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида "энг яхши саёҳат йўналиши" деб топилди

Бу ҳақида Туризм қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида "энг яхши саёҳат йўналиши" деб топилди

Ўзбекистон Россиянинг “Russian traveler” журнали томонидан ташкил этилган "Russian traveler Awards 2024” миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати танлови натижасига кўра “Туризм в СНГ” номинациясида ғолиб деб топилди. Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

 

 

 

Маълумот учун: “Russian traveler” журнали — бу мамлакат ичида саёҳат қилиш ва машҳур халқаро йўналишларга бағишланган рус нашридир. У саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва жонли фотосуратлар билан мақолаларни таклиф этади. Журналнинг биринчи сони 2022 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тақдим этилган.

 

Журнал, шунингдек, Россиядаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхоналар, круизлар ва туризмнинг бошқа жиҳатларини эътироф этувчи ҳар йили “Russian traveler” мукофотларини ташкил қилади.

 

Жорий йил июл ойида Россиянинг мазкур журнали Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган “Ўзбекистон — Шарқ эртаги” («Узбекистан – Восточная сказка») номли махсус сони чоп этилган бўлиб, рус китобхонлари орасида катта қизиқиш уйғотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

ОТМга имтиҳонсиз қабул: Президент Олимпиадаси ғолиблари учун янги имтиёз белгиланмоқда

Келаси йилдан совриндорларнинг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади.

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Президент Олимпиадаси: ёшлар 26 та спорт тури бўйича беллашади

Мусобақа мамлакат ҳудудларидаги иқтидорларни саралаш ва профессионал спортга йўналтиришга хизмат қилади.

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Юк машинасидаги яширин юк: Ўзбекистонга 20 кг дан ортиқ олиб кирилган опий фош этилди

Наркотик модда юк машинасининг махфий жойига ва иккита аккумулятор ичига яширилган.

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари туфайли Apple Pay ва Google Pay тизимлари Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинди

Хизматлар кундалик ҳисоб-китобларни соддалаштириш, нақд пулга эҳтиёжни камайтириш ва хорижий сайёҳлар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Шаҳрисабзда ЙТҲ: 20 ёшли ҳайдовчи вафот этди

20 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Хорижда тажриба орттирган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади

Тиббиёт ходимларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт мутахассисларига 5,5 миллион сўмгача устама: янги тартиблар эълон қилинди

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланмоқда.