Спорт

Париж—2024. Ўзбекистон тенг курашлар остида ўтган ўйинда испанларга мағлуб бўлди

Темур Кападзе шогирдлари 2-турда Мисрга қарши майдонга тушади.

Париж—2024. Ўзбекистон тенг курашлар остида ўтган ўйинда испанларга мағлуб бўлди

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақаси старт олди.

 

С гуруҳининг илк турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Испанияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 28-дақиқасида испанлар ҳимоячиси Пубилл ҳисобни очди. Бўлим охирида Элдор Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Қайд этиб ўтиш лозим ушбу гол Ўзбекистоннинг Олимпиадалар тарихидаги илк голи сифатида тарихдан жой олди.

 

Иккинчи бўлимда эса испанлар пенальти ишлаб олди. Бироқ Абдувоҳид Неъматов ушбу пенальтини қайтара олди. 62-дақиқада эса айнан пенальтидан унумли фойдалана олмаган Серхио Гомес жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

 

Учрашув якунига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди ва Ўзбекистон 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Темур Кападзе шогирдлари 2-турда Мисрга қарши майдонга тушади. Учрашув 27 июль куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.