Жаҳон

Покистон — Афғонистон чегараси яна нотинч

Бу "Толибон" ҳокимиятга келгандан буён энг кучли тўқнашув бўлгани айтилмоқда.

Покистон — Афғонистон чегараси яна нотинч

 

Покистон армияси баёнотида айтилишича, афғон чегарачилари Чамандаги тинч аҳолига қарата ўзбошимчалик ва мақсадсиз оғир қуроллардан ўқ узган.  

 

Покистон чегарачилари бу босқинчилик ҳаракатига жавоб берди. Бунинг оқибатида 6 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 17 нафари яраланган.

 

Баёнотда қўшимча қилинишича, Покистон Афғонистон ҳукуматини минтақадаги вазиятнинг жиддийлигидан хабардор қилган ва келажакда шу каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун кескин чоралар кўришни талаб қилган. 

 

Афғонистон Қандаҳор полиция департаменти матбуот котиби Ҳожи Жума Гул Нурзий матбуотга берган интервьюсида, Покистон ҳарбийлари чегарадаги Широ Оба қишлоғида "Толибон"нинг полиция бўлими қуришини тўхтатмоқчи бўлганини айтди. Томонлар ўртасида можаро келиб чиққан. 

 

Нурзийнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, 1 нафар "Толибон" вакили ҳалок бўлган, 6 нафари яраланган. 

 

"Толибон" расмийларига кўра, ҳодиса оқибатида 3 нафар тинч аҳоли жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.