Жаҳон

Politico: Хитой Россияга минглаб милтиқ ва бронежилет етказиб берган

Маълумотларга кўра, Пекин ҳозирда Москвага қурол сотмаяпти. Аммо икки мақсадли товарлар экспорти давом этмоқда.

Politico: Хитой Россияга минглаб милтиқ ва бронежилет етказиб берган

 

Хитой компаниялари Россияга энг камида мингта автомат, шунингдек, турли амуниция ва қурилмалар етказиб берган. Politico нашри маълумотларига кўра, ушбу қурилмалардан қурол сифатида фойдаланиш мумкин.

 

Import Genius божхона маълумотлари агрегатори таҳлилларида кўрсатилишича, бу корхоналарнинг энг камида биттаси Хитой давлати билан боғлиқ. Гап China North Industries Group Corporation Limited ҳақида кетмоқда. У 2022 йилда РФнинг “Техкрим” компаниясига CQ-A  штурм милтиқларини етказиб берган. Ҳужжатларда у “ов милтиғи” сифатида кўрсатилган.

 

Мақолада ушбу милтиқлар Украинада ишлатилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлиги таъкидланган. Аммо бу ерда Da-Jiang Innovations Science & Technology Co компаниясига тегишли DJI дронлари топилган. Бу компанияга қарши АҚШ санкциялар жорий этган.

 

Хитойдан Россияга кираётган икки мақсадли товарлар

РФ қўлга киритиши мумкин бўлган қурилмалар орасида Хитойда ишлаб чиқарилган дрон деталларини кўрсатиш мумкин. у ўз ичига аккумлятор ва камераларни ҳам олади. Товарлар Россияга БАА орқали экспорт қилинган. Бундан ташқари, хитойликлар 12 тонна бронежилетларни Туркия орқали етказиб берган бўлиши мумкин.

 

Мавжуд маълумотларга кўра, Пекин Москвага катта миқдорда қурол сотмаяпти. Аммо журналистларнинг аниқлашича, икки мақсадли товарлар — ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган фуқаролик технологияларини етказиб беряпти.

 

Бундан олдин АҚШ бир неча бор Хитойни РФга қурол етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирганди.

 

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"