Жаҳон

Путин: "Мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим"

Шунингдек, у русларга ҳам алоҳида мурожаат қилиб “куч адолат ва ҳақиқатда” деб эслатди.

Путин: "Мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим"

 

Россия президенти Донбассда ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Президентнинг 24 февралдаги халққа мурожаати федерал телевидение орқали намойиш этилди.

 

Владимир Путинга кўра, Россия Федерацияси ва “Украинадаги миллатчи кучлар” ўртасида тўқнашув бўлиши муқаррар. Давлат раҳбари Россия қўшни давлатни босиб олиш ниятида эмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, операциядан мақсад Украинани қуролсизлантиришдир. 

 

У ташқи кучларни Россия Федерация ишларига аралашишга уринишдан огоҳлантирди. Давлат раҳбари Москва барча сценарийларга тайёр эканини таъкидлади.

 

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 51-моддасига кўра, Федерация Кенгашининг рухсати билан мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим”, — деди Владимир Путин “Россия 24” телеканали орқали эфирга узатилган мурожаатида.

 

Президент, шунингдек, украиналик ҳарбийларга мурожаат қилди: “Сиз хунтага эмас, халққа қасамёд қилдингиз. Зудлик билан қуролларингизни ташлаб, уйингизга қайтишингизни сўрайман”.

 

Ҳозирги пайтда Россия артиллерияси Украинанинг бошқа шаҳарлари: Киев, Харьков, Бердянск каби шаҳарларига ҳам снарядлар отишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путинни ақлли йўл тутгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"