Ўзбекистон

Қанқа ёдгорлигидан V-VII асрларга оид деворий суръатлар топилди

Республикамизнинг кўпгина ҳудудларида тарихий ёдгорликларни ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қанқа ёдгорлигидан V-VII асрларга оид деворий суръатлар топилди

 

Ўрганилган объектларнинг “Очиқ осмон остидаги музей”га айлантирилиши янги туризм маршрутини яратишга хизмат қилади. Мисол сифатида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Қанқа ёдгорлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ушбу ёдгорлик Тошкент шаҳрининг энг йирик ва қадимий пойтахт шаҳарларидан бўлиб, ХI-ХII-асрларга қадар Буюк ипак йўлидаги савдо алоқаларида энг муҳим шаҳар сифатида тилга олинган. Хитой, форс, Европа манбаларида тилга олинган бундай йирик шаҳар ўрганилиши бошланган.

 

Тошкентдан 70 км жануби-ғарбда, Оққўрғон тумани ҳудудидаги Қадимги Қанқа шаҳри ёдгорликлари эрамиздан олдинги IV – III асрларга оид бўлиб, ХII асргача Тошкент воҳаси ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли, Қанқа шаҳри Чочнинг энг қадимги пойтахти деб қаралади.

 

Миллий археология маркази катта илмий ходимлари Суръат Кубаев, Геннадий Богомолов ҳамда марказ таянч докторанти Достон Бадриддиновлар ушбу ёдгорликда ўрганиш олиб боришди.

 

Қазишмалар давомида ўрта аср қурилишлари остида ибодатхонага тегишли бўлган улкан иншоот қолдиқлари очилди. Иншоот деворлари ёнидан V-VII асрларга тегишли деворий расмлар бўлаклари топилди. Девор расмларида қизил ва қора ранглар ишлатилган.

 

Улкан иншоотнинг катта ўлчамлари илк ўрта асрларга тегишли ибодатхонанинг шарқий олд қисмида улкан зал бўлганини кўрсатмоқда.

 

Зал ички қисмидан девор расми парчаларининг топилиши, унинг ҳашаматли диний маросимлар ўтказишга мўлжалланганини тасдиқлайди.

 

Шундай қилиб, юнон-рим, хитой ва араб манбаларида тилга олинган Мараказий Осиёнинг саноқли шаҳарлардан бири бўлган Қанқа ёдгорлигидаги кенг кўламдаги тадқиқотлар юртимиз тарихи ҳақида янада кўпроқ маълумотлар бериши билан бирга, Тошкент воҳаси ҳудудида янги туристик маршрутни яратишга ҳам имкон беради.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.