Ўзбекистон

Қашқадарёда Nexia ҳайдовчиси уч нафар инспекторни уриб кетди

Оқибатда икки нафар профилактика инспектори ҳалок бўлди.

Қашқадарёда Nexia ҳайдовчиси уч нафар инспекторни уриб кетди

 

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси икки нафар ички ишлар ходимининг умрига зомин бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia автомобилини бошқарган ҳайдовчи рулда ухлаб қолган ва йўлда хизмат олиб бораётган уч нафар профилактика инспекторини уриб кетган.

 

Фожиа оқибатида улардан бири воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган. Учинчи инспектор эса ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ) билан жиноят иши қўзғатилган. Суд қарорига биноан ҳайдовчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

custom img

Президент Нурафшонда Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташрифи чоғида “Cyber University” давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.

custom img

Туризм қўмитаси “Хавфсиз туризм” жамғармаси бўйича тушунтириш берди

Қўмита лойиҳа хорижга саёҳат қилаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутишини маълум қилди.

custom img

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

Янги автомагистраль ишга тушгач, Тошкент–Самарқанд йўли 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

custom img

Тошкентда тадбиркордан 360 минг доллар ундирмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи қурилиш жараёнига сунъий тўсқинлик қилмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Тошкентда уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

custom img

Самарқандда ЙПХ машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 75 ёшли пиёда вафот этган.

custom img

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқовнинг иши судга оширилди

Судланувчиларга талон-торож, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қатор моддалар бўйича айблов қўйилган.

custom img

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирлар давомида жами 13 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"