Ўзбекистон

Қашқадарёлик аёл эрига укол қилиб ўлдириб қўйди

У эрига номаълум дори юборгани айтилмоқда.

Қашқадарёлик аёл эрига укол қилиб ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл эрига “цефтраксион” укол қилиб, ўлдириб қўйди. 

 

Маълум бўлишича, тиббий маълумотга эга бўлмаган аёл 13 йилдан бери оила аъзоларига шифокор билан маслаҳатлашмасдан укол қилиб келган. 

 

Воқеа содир бўлган куни аёл эри шамоллагани учун унга дорихонадан “цефтраксион” олиб келиб, ҳеч қандай синовсиз дорини юборган. Шундан сўнг, дори унга реакция берган ва аёл эрига “Deksametazon” дорисини юборган. Оқибатда эркак вафот этган.

 

Эркакнинг ота-онаси судда ўғли “цефтраксион”дан вафот этмагани, келини унга бошқа номаълум дори юборганини айтган. Экспертиза хулосаси ва дорихона сотувчисининг кўрсатмасига кўра, бу важлар рад этилган.

 

Аёл Жиноят кодекси 102-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.