Ўзбекистон

Рамазон ҳайити кунларида тиббиёт муассасалари ишлайдими?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича маълумот берди.

Рамазон ҳайити кунларида тиббиёт муассасалари ишлайдими?


 

Рамазон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этилишича, байрам ва қўшимча ишланмайдиган кунларда мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилган. 

 

Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

 

— 1010 та оилавий поликлиника,
— 858 та оилавий шифокор пункти,
— туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
— ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, 
— тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

 

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилган.

 

Мамлакат бўйлаб 2700 га яқин тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.  

 

Бундан ташқари, 218 та туғуруқ, 238 та болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради. 

 

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.