Саида Мирзиёева халқаро ҳамкорлар билан учрашди
Мулоқотда таълимга оид янги ёндашувлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNICEF, UNESCO, UNDP, IHTT, Жаҳон банки ва бошқа мутасаддилар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувларни — инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинди.
“Халқаро таълим куни арафасида мен Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ислоҳотлари самарасини, муваффақиятларини фахр билан эътироф этмоқчиман. Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратишга эришамиз”, дейди Саида Мирзиёева.







