Жаҳон

“Толибон”  НАТОни дипломатик тамойиллар асосида мулоқот қилишга чақирди

НАТО Афғонистондаги мағлубиятидан кейин “Толибон” билан дипломатик тамойиллар билан мулоқот қилиши керак. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.

“Толибон”  НАТОни дипломатик тамойиллар асосида мулоқот қилишга чақирди

 

 

“НАТО бош котиби маълум бир вақт оғриқ хис қилиши ва мағлубият ҳақида гапириши мумкин. Аммо альянс аъзолари толибларга қарши ҳужум даври ўтганини тушуниши керак. Ўтган 20 йил бу ҳаракатлар самара бермаслигини ва дипломатик тамойилларга амал қилиш кераклигини кўрсатди”, – деган Мужоҳид.

 

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ҳар икки томон учун ҳам терроризмга қарши кураш муҳим масала. “Терроризм таҳдидига қарши ютуқларни сақлаб қолиш муҳим. Афғонистон ҳукумати ҳам, НАТО ҳам мамлакатда халқаро террорчилик гуруҳлари қайта тузилишини диққат билан кузатади”, – деб айтиб ўтган “Толибон” расмий вакили.

 

Маълумот ўрнида: 15 август куни “Толибон” Кобул шаҳрини жангсиз эгаллади. Шундан кейин Афғонистондаги марказий ҳокимият ҳаракат қўлига ўтди. Ҳозирда уларнинг ҳокимияти ҳеч қайси давлат томонидан тан олинмаган бўлса-да, турли даражада мулоқот йўлга қўйилган.

 

Бундан аввал Забиҳулло Мужоҳид “Толибон” даромади ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, АҚШ ва толиблар музокаралари ҳақида хабар берилганди.

 

Жахонгир Қўзиев

custom img

Биз Эронга қарши ёлғиз қолишимиз мумкин — Нетаняху

Исроил Бош вазири Эрон билан эҳтимолий урушда АҚШ ёрдами бўлмаслиги мумкинлигини тан олди.

custom img

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 31 киши қўлга олинди

Операция давомида қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар ва нақд пул мусодара қилинди.

custom img

АҚШ Эроннинг ҳарбий обектларига зарбалар берди

Вашингтон Аpache вертолёти билан боғлиқ ҳодисага жавобан янги ҳарбий амалиёт ўтказди.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

custom img

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

custom img

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқни бузган амалдорлар ҳарбий судга тортилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"