Ўзбекистон

Тошкентда “Тез ёрдам” хизматига бир кунда ўртача 4700 та чақирув келиб тушаётгани маълум қилинди

Жорий йилнинг қарийб 7 ойи давомида шаҳар «103» хизматига коронавирусга гумон қилинган, пневмония ва СОВИД-19 касаллиги тасдиқланган ҳамда бошқа юқумли хасталиклар билан жами 22 мингдан зиёд чақирув келиб тушган.

Тошкентда “Тез ёрдам” хизматига бир кунда ўртача 4700 та чақирув келиб тушаётгани маълум қилинди


Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибаевнинг сўзларига таяниб маълум қилди.

Дониёр Бўрибаевга кўра, июль ойининг 28-санасига қадар “Тез ёрдам” хизматига мурожаат қилган 12 минг 38 нафар катта ёшли ва 895 нафар 18 ёшгача бўлган ана шундай беморларга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

–  Айни пайтда шаҳар «103» хизмати САЛЛ-марказига бир кунда ўртача 4700 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Жумладан, сўнгги 10 кун ичида (19 июлдан – 28 июлгача) 46 минг 569 та чақириқ келиб тушган бўлса, шундан пневмония белгилари кузатилган, коронавирус ташхиси қўйилган ва бошқа юқумли касалликлар билан 12 минг 933 нафар беморга сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилди, – дейди РШТЁИМ Тошкент шаҳар бўлими шифокори.

Қайд этилишича, бунда фуқаролар, асосан, тана ҳароратининг ошиши, бош оғриғи, нафас олишнинг қийинлашиши, кўнгил айниши, қон босимининг кескин кўтарилиши каби симптомлар билан мурожаат қилмоқда.

ССВ фуқароларга ҳароратнинг кўтарилиши фақат коронавирус инфекцияси ёки пневмониянинг симптоми эмаслигини эслатиб, улардан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишда буни инобатга олишларини сўрамоқда.

“Одамнинг истимаси 37-37,5 ёки 38 даражага чиқиши билан дарров аҳволи оғирлашиб қолмайди. Шу боис, халқимиз буни тўғри тушуниши, агар шундай бўлган тақдирда, энг аввало, оилавий шифокорга мурожаат қилиши ва унинг тавсияларига риоя этиши зарур”, – дейилади ССВ маълумотида.

Маълум қилинишича, айни вақтда шаҳар «103» хизмати САЛЛ-маркази операторлари сони қўшимча 40 нафарга оширилиб, жами 80 нафарга етказилган.

custom img

Бутунжаҳон тозалик куни: Ўзбекистонда плоггинг акцияси ўтказилади

Акция 19 сентябрь куни барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

custom img

202 давлат, 2 мингдан ортиқ шахматчи: Самарқанд бугун шахмат оламини қарши олди

Ташкилотчилар Олимпиадани шахмат тарихидаги энг йирик мусобақа сифатида қайд этмоқда.

custom img

Вертолётлар орқали назорат: 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Тадбир давомида Андижон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида марихуана сақлаш ҳамда каннабис етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.

custom img

Тошкент автобусларида рекорд: бир кунда 1,5 млн йўловчи

Тошкентда 170 та автобус йўналиши мавжуд.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Аэропортда Президент ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Бухородаги рейдда 211 та жаримаси бор машина топилди

Ҳайдовчининг 137 млн сўмлик маъмурий жаримаси бўлган.

custom img

“Маданий мероснинг миллати бўлмайди”: Агентлик Алишер Қодировнинг баёнотига жавоб берди

Маданий мерос агентлиги Бобур кўчасидаги объектнинг тарихий қийматини таъкидлаб, уни сақлаш масаласида қонун ва экспертизага таянилишини билдирди.

custom img

Андижонда 900 хил дори воситалари йўқ қилинди

Маълум бўлишича, улар белгиланган талабларга жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиз ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"