энг долзарб

Тошкентдан "Ташморe"гача алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи тезюрар автобуслар йўлга қўйилади

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов "Тошкент вилоятида жамоат транспорти (кейинги ўринларда BRT деб аталади) харакатини ҳалқаро тажрибаларни кенг қўллаган ҳолда янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Тошкентдан "Ташморe"гача алоҳида йўлакда ҳаракатланувчи тезюрар автобуслар йўлга қўйилади

 

 

Ҳужжатда қайд этилишича, Architects Engineers Planners Advisors компанияси билан Тошкент (Бектемир тумани)–Нурафшон–Тошкент денгизи (Туябўғиз сув омбори) йўналиши бўйича тезюрар автобус транзити қурилишининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш тўғрисида шартнома имзоланган.

 

Мазкур қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида вилоятга ташрифи чоғида берилган кўрсатмалар, шунингдек, Президент Администрациясининг март ва июнь ойларида берган кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилинган.

 

Лойиҳанинг концепцияси аллақачон ишлаб чиқилган Техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун вилоят бюджетидан 6,9 миллиард сўм ажратиш режалаштирилган.

 

 

Агар лойиҳа ишга тушса, бу Ўзбекистондаги биринчи BRТ линияси бўлади. 2021 йилнинг ноябрь ойида Президентга Тошкентда еттита BRТ линиясини ишга тушириш режалари тақдим этилган, уларнинг тўрттаси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида, яъни 2021 йил сентябригача очилиши керак эди. Мазкур режаларнинг қайси босқичда экани номаълум.

 

Аввалроқ “Янги Ўзбекистон боғи”га автобус қатнови йўлга қўйилиши ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автобуслар Қирғизистонга етказилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"